"Интер" клуби бош мураббийи Роберто Манчини бу мавсумда Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш асосий вазифа эканини айтиб ўтди.
"Ҳозирда Италия А сериясида етакчилар қаторидамиз. Биз мавсум охирида Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритишимиз керак. Ёзда бир қатор кучли футболчиларни таркибимизга қўшиб олдик. Жамоамиз анча ёш, ўйинимизни янада кучайтиришимиз керак", - дейди Манчини.