Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Бахтиёр Бобоев: “Бунёдкор" келаси мавсумда чемпионлик учун курашади”

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманиниг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Бугун жорий мавсумдаги сўнгги учрашувимизни ўтказдик. Ўйиндан олдин футболчиларимизга мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатишни вазифа этиб белгилагандик. Яъни чиройли футбол кўрсатиш ва имкон қадар кўпроқ гол уришимиз керак эди. Умуман олганда, вазифани бажардик. Очиғини айтсам, рақибдан кучли қаршилик кутгандим. Ўйлашимча, урилган кетма-кет голлар “Қўқон-1912”ни синдирди, шекилли.

Мавсум давомида хатоларимиз бўлди. Айниқса, селекция борасида бу жиҳат сезилди. Хориждан келганлар маҳаллий футболчилардан бир бош устун ўйнашлари керак эди. Мавсум бошида жамоа олдига чемпионлик ва кубокни ютиш билан бир қаторда ёшларни тарбиялаш вазифаси ҳам юклатилганди. Қайсидир маънода айта оламанки, ҳозирги ёшларимиз жамоада ўз ўрнига эга бўлиб улгуришди. Уларда шижоат кучли. Шунинг учун ҳам бемалол айта оламанки, улар билан келаси мавсумда чемпионлик учун кураша оламиз.

ОЧЛ “плей-офф” босқичига тайёргарлик пайтида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади. Ёшлар термасининг аксарият футболчилари “Бунёдкор”дан эканлиги бизни аксинча хурсанд қилади. ОЧЛ “плей-офф” учрашуви олдидан бу жиҳатни албатта инобатга оламиз. “Бунёдкор”нинг бош мақсади – терма жамоага муносиб номзодлар тайёрлаб бериш.

Жамоамизда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлаган, руминиялик Августин Кирицанинг иш фаолиятидан қониқдик. У нафақат мураббий, балки кучли руҳшуносдир. Қолаверса, жамоамиздаги ажойиб ички муҳитни юзага келтиришда унинг ҳам ҳиссаси бор.

Янги мавсумга тайёргарликни 14 декабрдан бошлаймиз. Январь ойида БААда ўқув-йиғин машғулотлари олиб борамиз. Янги мавсумга жамоани янги бош мураббий тайёрлайди, - дейди Бахтиёр Мелиевич.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:42, 19.11.2015.
Ўқилди: 2615 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.