Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Ким муносиб ёхуд олий лиганинг сўнгги тури ҳақида

Баҳо:
+ | -

Бу йил Ўзбекистон чемпионати нечоғли қизиқарли ёки адолатли ўтаётгани ҳақида истаганча баҳслашиш мумкин. Зеро, айнан шу мавсум давомида олий лигада келишилган ўйинлар муаммоси борлиги расман тан олинди ва яна бир қанча қизиқарли учрашувларни томоша қилганимиз ҳам бор гап. Энг ёмони, ўша қизиқарли ўйинларнинг ҳам нечтаси ҳаққонию, қанчаси ғирром тарзда ўтганини билмаймиз. Бу иллатга қарши аёвсиз кураш бошланганини эса, амалда кўришдан кўра, кўпроқ эшитмоқдамиз. Бундай ҳолатда  натижага қандай эришилишини айтиш қийин...

ИЛЛАТМИ ДУНЁ?

Аммо «Иллат излаганга иллатдир дунё», деган гап бор халқимизда. Шундай экан, келинг, биз ҳам чемпионатнинг фақат ёмон жиҳатларига эътибор қаратавермасдан, яхши томонларини ҳам қидириб кўрайлик. Масалан, бу йил олий лигада тўпурар мақомининг одатга айланганидек, ярим ҳимоячи эмас, балки ҳужумчига насиб этиши кутилмоқда. Муҳими, пойгада пешқадамлик қилишаётган футболчилар ҳисобидаги голлар сони 20тадан ошиб улгурди. Энг қувонарлиси, Ўзбекистон чемпионати тўпурарига аталган соврин маҳаллий футболчи мулкига айланади.

Бу йил тўпурарлик учун кимлар баҳс олиб боришаётганини яхши биласиз - Игорь Сергеев ва Баҳриддин Ваҳобов. «Пахтакор» ва «Қизилқум» клублари ҳужумчилари мавсум бошидан буён ўзаро рақобатлашиб келмоқдалар ва айни вақт 21тадан гол билан 1-ўринни бўлишиб турибдилар. Мавсумнинг асосий ҳужумчиси номига эса, сўнг­ги тур учрашуви ойдинлик киритиши лозим. Хўш, кимда имконият қандай?

СЎНГГИ ТУР

Олий лиганинг якуний турида «Қизилқум» сафарда «Нефтчи»га қарши майдонга тушади. «Пахтакор» эса «Андижон»ни қабул қилади. Агар қайси жамоа қандай рақибга қарши ўйнашига назар ташласак, «Пахтакор» вакилида тўпурар бўлиш имконияти кўпроқдек. Ҳар ҳолда, «Ўз майдонингда деворлар ҳам ёрдам беради», деган нақл бор. Сўнгги учрашувда бу «деворлар»­нинг «Пахтакор»га чемпионлик, Игорь Сергеевга тўпурарлик йўлида кўмаклашиши кутилмоқда.

Баҳриддин Ваҳобовнинг эса, «Қизилқум» билан сафарда нисбатан кучлироқ «Нефтчи»га қарши ўйнашига тўғри келади. Аммо бу билан унда тўпурар бўлиш имконияти кам, дейиш ноўрин. Агар Игорь Сергеев сўнгги учрашувни ўз клуби майдонида ўтказса, Ваҳобов томонида кўп йиллик тажриба турибди. Сергеевнинг ёрқин фаолияти энди-энди бошланмоқда, Ваҳобов эса, узоқ йиллар давомида бундай ҳаяжонли ҳолатларга кўп бора тушган. Шундай экан, энди унга мана шу тажрибаси ёрдам бериши лозим.

АҲАМИЯТ

Шу билан бирга тўпурарлар баҳсида яна бир ҳолатга эътибор қаратиш керак. Гап шундаки, «пахтакорчилар» «Андижон»га қарши баҳсда ҳар қандай ҳолатда ғалаба қозонишлар шарт. Акс ҳолда, чемпионлик бой берилиши турган гап. Табиийки, бундай вазиятда Игорь Сергеев ҳам бошқа жамоадошлари сингари оғир босим остида қолади. Боз устига, «Андижон» чемпионлик пойгасида «Пахтакор»нинг оёғидан тортиб қолишни ўзи учун шараф билиши лозим. Акс ҳолда, клуб аъзолари футболчилар эмас, балки «Динамо»га қарши ўйинда ўз мухлислари томонидан «таърифланишганидек» «артистлар» бўлиб қоладилар.

«Қизилқум» ва «Нефтчи» ўртасида кечадиган ўйин эса деярли ҳеч нарсани ҳал қилмайди. «Нефтчи» ютса ҳам, ют­қазса ҳам 5-ўринда қолади, «Қизилқум» нари борса, 9-қатордан 11-поғонага тушиши мумкин. Шундай экан, Баҳриддин Ваҳобовга ўзини кўрсатиши учун ортиқча босим халал бермайди. Табиийки, у бундан фойдаланишга ҳаракат қилиши аниқ.

КИМ МУНОСИБ?

Аслида «Олий лига тўпурари мақомига ким муносиброқ?» қабилидаги савол жавобини қидириш ҳам но­ўрин. Албатта, ким кўпроқ гол урса, ўша муносиб бўлади-да. Демак, саволни бошқача қўйиш керак.

КИМГА КЎПРОҚ КЕРАК?

Албатта, тўпурарлик ҳаммага керак. Бироқ бу борада фикр билдирар эканмиз, албатта, мухлислик нуқтаи-назаридан келиб чиқамиз. Агар «Пахтакор» мухлиси сифатида гапирсак, албатта, Игорь Сергеев тўпурар бўлишини кўпроқ исташимиз турган гап. Боз устига, Игорь терманинг асосий ҳужумчиси ва бундай натижа унга қўшимча куч бағишлайди. Бир сўз билан айтганда, тўпурарлик Сергеевга келажак учун керак.

Аммо масалага «Қизилқум» томонлама қарасак, Баҳриддин Ваҳобов учун ҳам тўпурарлик аҳамияти асло кам эмаслигини кўрамиз. Ваҳобов  37 ёшга тўлди. Табиийки, у фаолиятидаги сўнгги йилларни ўтказмоқда. Унда бундай имконият яна туғиладими ёки йўқ - буни айтиш қийин. Шундай экан, Баҳриддин Ваҳобовнинг тўпурар бўлишини мухлислар жуда исташлари аниқ. Бир сўз билан айтганда, тўпурарлик Баҳриддин Ваҳобовга тарихда қолиш учун керак.

Хўш, бизга нима кўпроқ керак - тарихми ёки келажак? Шу ўринда бир гап айтишга изн берсангиз - «Тарихсиз келажак йўқ», дейдилар. Шундай экан, балки ҳар икки футболчининг тўпурарлик тахтида қолиши маъқулдир? Нима дедингиз...?

30-ТУР ўйинлари

20 ноябрь  (жума)

14:00   Машъал-Насаф

14:00   Металлург-Шўртан

14:00   Нефтчи-Қизилқум

14:00   Сўғдиёна-Бухоро

14:00   Динамо-Олмалиқ

21 ноябрь(шанба)

14:00   Пахтакор-Андижон

14:00   Навбаҳор-Локомотив

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:32, 20.11.2015.
Ўқилди: 4334 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.