Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Қўқон-1912": Ўринбосарларимиз мавсумни 7-ўринда якунлашди

Баҳо:
+ | -

Кеча ёшлар лигасининг сўнгги 30-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра, Муҳсин Низомиддинов бошқариб келган “Қўқон-1912” ўринбосарлари мавсумни 7-ўринда якунлайдиган бўлишди. Дебютант жамоа учун бу яхши натижа саналади. Ўринбосарларимиз мавсум давомида чиройли ўйинлари орқали қўқонлик футбол ихлосмандларини хурсанд этишди.

CIMG4726

Хусусан, жамоа биринчи даврада 12 учрашувда мағлубиятга учрамаган эди.

Ёшлар лигасида энг кўп дурангга эришган жамоа айнан бизнинг ўринбосарларимиз бўлиб туришибди. 30-турдан кейинги статистика қуйидагича: 10 ғалаба, 12 дуранг, 8 мағлубият. 42 очко билан 7-ўрин.

CIMG4336

Қўқонда ёш иқтидорли футболчилар жуда кўп. Ўринбосарларимиз сафида тўп сураёган кўплаб ўйинчиларнинг ҳаракатларини кўриб жамоанинг келажаги ишончли қўлларда эканлигига амин бўламиз.

Ойбек Рустамов, Аброр Раҳмонов, Достон Мелиқўзиев, Иқбол Маликжонов, Аваз Маматхўжаев, Муҳаммаданас Ҳасанов, Элёр Мўйидинов каби бир қатор ёш футболчилар мавсум давомида мухлислар олқишига сазовор бўлишди.

CIMG3819

Кези келганда, мураббийлар штабининг мавсум давомида катта ҳажмдаги ишни амалга оширишгани таъкидлаш жоиз.

photo_2015-10-29_02-53-28

Келаси мавсумда натижалар бундан ҳам яхши бўлишига ишониб қоламиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 12:52, 20.11.2015.
Ўқилди: 2468 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик