Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ёшлар лигаси: “Машъал” – “Насаф” 2:0

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг сўнгги 30-турида ёш футболчиларимиз Муборакда “Машъал” жамоаси билан куч синашишди.

 

Учрашувнинг илк сониялариданоқ мезбонлар бошлаган ҳужумни қўполлик билан тўхтатиб қолганлигини учун дарвозабонимиз Умид Эргашев бош ҳакам томонидан огоҳлантирилиб, дарвозамиз томон 11-метрлик жарима зарбаси белгиланди. Аммо Марадона Сафаровнинг пеналтидан йўллаган зарбаси давроза тўсини устидан ўтиб кетди. 6-дақиқага келиб барибир мезбонлар ҳисобни очишди. Чап қанотдан бошланган ҳужумнни айнан пеналтини аниқ амалга ошира олмаган ёш Марадона самарали якунлади – 1:0.

 

Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар бир марта тўп киритишнинг уддасидан чиқишди. Ўнг қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни Абдулла Набиев яқин масофадан қийинчиликсиз дарвозага йўллаб, ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди – 2:0.

 

Шу тариқа   30 учрашувда 42 очко тўплаган Раҳматилла Муҳаммедраҳимов мураббийлигидаги “Насаф” ёшлар жамоаси мавсмни турнир жадвалинининг 8-поғонасида якунлайдиган бўлишди.

 

Ёшлар лигаси, 30-тур.

 

“Машъал” – “Насаф” 2:0 (1:0)

 

Муборак. Баҳром Вафоев стадиони.

 

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Артём Калинин, Фарҳод Усмонов, Равшан Абдувоҳидов.

 

Назоратчи: Дмитрий Роман.

 

“Машъал”: 35. Жавоҳир Илёсов (30.Сардор Шарофов, 80), 4.Юнус Очилдиев, 16.Холмурод Холмуродов (47. Бакир Муртазоев, 70), 28.Марадона Сафаров, 29.Сардор Абдураимов, 32.Муҳриддин Ризвонов (44. Роҳиддин Абдурасулов, 80), 36.Абдулла Набиев (27. Искандар Шодмонов, 72), 43.Муҳаммадали Алиқулов, 45.Шаҳзод Шайманов (40.Санжарбек Аҳмедов, 46), 48.Шоҳрух Достонов (46.Жасур Бобоев, 65), 49. Нажмиддин Қувончиев (39. Сунатилла Рустамов, 68).

 

Насаф”: 12. Умиджон Эргашев (13. Музаффар Шарипов, 76), 4. Самандар Очилов (29. Шаҳриёр Имомхўжаев, 76), 7. Сирожиддин Қўзиев, 9.Дилшод Хушбаков, 10.Ислом Рашидхонов (14. Ойбек Ҳамидов, 72), 19. Наврўзжон Иззатиллаев,  20. Ислом Кенжабоев, 23. Достонбек Бердиқулов (33. Ботирхон Тўраев, 76), 27. Акбар Муродов (16. Жаҳонгир Қурбонбоев, 72), 28. Сардор Саъдуллаев, 35. Раҳимбек Жавлиев (32. Ғолиб Ғайбуллаев,76).

 

 Голлар: Марадона Сафаров (6).

 

Огоҳлантириш: Ж.Бобоев (84), М.Алиқулов (44) - У.Эргашев (1), А.Муродов (17)

 

Амалга оширилмаган пеналти: М.Сафаров (1, ноаниқ).

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 13:02, 20.11.2015.
Ўқилди: 3063 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.