Олий лиганинг ушбу мавсумдаги сўнгги туридаги "Машъал" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Учрашув принципиал аҳамиятга эга эмасди. Бугун ўйлаган режаларимиз аксарияти ўхшамади. Ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасида бизда гол уриш учун учта вазият юзага келганди. Агарда шу имкониятлардан унумли фойдалана олганимизда учрашув умуман бошқача кечиши ҳам мумкин эди. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Футболчиларни ҳам мавсум якунлангани билан муборакбод этаман. Энди интизорлик билан янги мавсумни кутамиз. Биз ушбу мавсумда ўз олдимизга қўйилган вазифаларни уддалай олмадик. Лекин бу йилги иштирокимизни ёмон бўлди дея олмайман. Ҳа, кўп мақсадларимизга эриша олмадик. Ўтган йилгидек муваффақият қозона олмадик. Ҳали кўп жиҳатларда ишлашимиз кераклиги кўриниб қолди. Умид қиламанки, кейинги йили ўз мухлисларимизни янада яхшироқ натижалар билан хурсанд этамиз.