Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Евротаҳлика ёки хуружлар хавфи кучаймоқда

Баҳо:
+ | -

Маълумки, ўтган ҳафта Евро-2016 турнирининг финал босқичига бериладиган йўлланмалар учун муросасиз беллашувлар, шунингдек, бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Афсуски, бўлажак қитъа биринчилигининг мезбони - Франция пойтахтида юз берган террористик хуружлар яшил майдонлардаги жанглар аҳамиятини иккинчи даражагатушириб қўйди. Ҳатто спорт нашрлари ҳам биринчи галда фожиаларга эътибор қаратишмоқда...

Франциянинг етакчи спорт нашри - L~Eguipe 14 ноябрь кунги сонини «Даҳшат» номи остидаги қора муқовада чоп этди. Унинг дастлабки 2та саҳифаси футбол беллашувларига эмас, тунда содир этилган террорчилик ҳаракатларига бағишланди. Хуружлардан бири Франция-Германия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига мезбонлик қилган «Стад де Франс» стадиони яқинида амалга оширилди. «Террорчилар ўйиннинг якунланишига халал бера олишмади. Трибуналар устидан учиб ўтган вертолётлар шовқинини ҳисобга олмаганда, мухлислар стадион ташқарисида нима бўлганидан бехабар эдилар. Гап шундаки, «Стад де Франс» ҳудудида уяли телефонлар орқали мулоқот қилишнинг сифати жуда паст. Мухлислар аренани тарк этишганидан сўнггина кўчада полиция хизматчиларининг кўплигидан қандайдир жиддий воқеа юз берганини фаҳмлашди», - деб ёзади газета. Шунингдек, ушбу нашр ёзда Франция Евро-2016га мезбонлик қилишини эслатиб, бу муҳим тадбир барбод бўлиш хавфи остида қолганига урғу берди. «Сўнгги террорчилик хуружлари рўй бермасидан аввал ҳам хавфсизликни таъминлаш ташкилотчилар олдидаги асосий муаммога айланганди. Франция мезбонликка даъвогарлик қилган кезларда ҳам терроризм 12 муаммонинг бири сифатида тан олиганди. Ҳозирда назарий мақомидан чиқиб, амалий мақомга эга бўлди. Беллашувларга 10та шаҳар мезбонлик қилишини ҳисобга олсак, хавфсизликни таъминлаш осон эмаслиги ойдинлашади».

«Евротаҳлика» - Испаниянинг Marca газетаси ўзининг биринчи саҳифасини шундай сарлавҳа билан безади. Нашрда «Стад де Франс» яқинида юз берган фожиа­га эътибор қаратилиб, зудлик билан хавфсизлик чораларини кўришга чақирди: «Парижнинг турли жойларида ҳаётдан бевақт кўз юмган ўнлаб қурбонларнинг яқинлари мамлакат раҳбарларидан бу масалага ҳарбийларни жалб этишни талаб этди. Анъанага кўра, қитъанинг энг хавфсиз ҳудуди сифатида эътироф этиладиган ўлка ёзда Европа чемпионатига мезбонлик қилади. Амалга оширилган террорчилик ҳаракатлари мусобақага салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шу боис, Франция турнирга пухта тайёргарлик кўриши шарт».

Англиянинг The Guardian нашри ҳам Евро-2016 мавзусини четлаб ўтмади: «Францияга (ҳа, Евро-2016 ёки УЕФАга эмас, балки айнан Францияга) қарши қаратилган террорчилик ҳаракатлари хавфи аввал ҳам мавжуд эди. Ҳозирда унинг ўзаро нисбати ўзгарди, холос. Олдин унчалик сезилмаган хатар, энди асосий ўринга чиқди». Шунингдек, газета Евро-2016 ташкилий қўмитасининг президенти Жак Ламбернинг фикрини баён қилди: «Январь ойидаги «Шарли Эбдо» хуружидан кейин хавф кучайганди. Ҳозир у янада қўрқинчли кўриниш олди. Лекин биз финал босқичининг юксак даражада ўтиши учун барча чора-тадбирларни кўрамиз. Стадионлардаги қўриқчилар хизмати яхши йўлга қўйилган, хавотиримиз кўчалардан. Асосийси, бу муаммони бартараф этишга қодирмиз».

Португалиянинг асосий спорт наш­ри ҳисобланган A Bola ўзининг биринчи саҳифасига Россия-Португалия ўртоқлик учрашувининг иштирокчилари - Гонсало Гуэдеш ва Юрий Жирков фотосуратларини жойлаштирди. Шунингдек, нашр португалиялик ҳужумчининг эксклюзив интервьюси ва ўйин шарҳини чоп этди.

Шарҳ «Ўз қуролимиз қурбонига айландик» сарлавҳаси остида берилди: «Кечирасиз, Португалия терма жамоаси аъзоларини Краснодарда ҳеч ким кўрмадими? Биз уларнинг стадионга кириб келишганига гувоҳ бўлгандик. Кейинчалик тополмадик. Назаримда, майдонда ёлғиз руслар тўп суришгандек туюлди. Артём Дзюба ўйиннинг асосий қаҳрамони сифатида кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирди. Лекин ундан унумли фойдалана билишмади. Португалия эса Краснодарда ўзи тайёрлаган оғунинг қурбонига айланиб, сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди.  Роман Широковнинг 89-дақиқада йўллаган аниқ зарбаси Фернанду Сантуш жамоасига қаторасига 4-мағлубиятни келтирди».

Ҳисоб бўйича 5-марта йирик мусобақаларнинг финал босқичи йўлланмалари учун майдонга тушган Украина термаси бу гал мақсадга жуда яқин келди. Жамоа ўз майдонида Словения терма жамоасидан 2:0 ҳисобида устун келди: «Таркибдаги жиддий йўқотишлар ҳам, Хандановичнинг маҳорати ҳам ишончли ғалабага тўсиқ бўла олмади. Марибордаги жавоб учрашуви арафасида Украинанинг имконияти юқори. Айниқса, жамоанинг бутун беллашув давомида устунлик қилгани ва Словения термасининг биринчи рақам остида тўп сура олмаслигини инобатга олсак, Украина сафардан нуфузли йўлланма билан қайтишига шубҳа йўқ», - деди Football.ua сайти шарҳловчиси. Украина термаси «плей-офф» жавоб ўйинида Словения билан дуранг (1:1) қайд этиб, якунда Евро-2016 иштирокчилари сафига қўшилди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:26, 22.11.2015.
Ўқилди: 3802 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.