Кириш Регистрация

Франция ҳукумати бельгиялик фанатларга Лиондаги футбол учрашувига боришни тақиқлади

Баҳо:
+ | -

Франция ҳукумати Бельгиянинг “Гент” клуби мухлисларига Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичидаги “Лион” билан учрашувда террорчилик хавфи уюштирилиши юқорилиги сабабли Лионга боришни тақиқлаб қўйди. “Гент” сайтида маълум қилинишича, бу тақиқловни бузган мухлислар ҳибсга олиниши мумкин.

Мухлисларга чиптага тўланган пуллар қайтариб берилади. Бельгиялик мухлисларга Лионга келмасликларининг аниқ сабаби келтирилмаган. Франциялик мухлисларга ўйинга ташриф буюриш бўйича тақиқлов қўйилгани маълум қилинмаган.

Учрашув 24 ноябрда Лионда бўлиб ўтади.

17 ноябрда Бельгия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бекор қилинганди. Бу қарор Бельгия ҳукумати талаби билан қабул қилинган. Бельгия ҳукумати бу қарорини учрашув пайтида теракт содир этилиши хавфи юқорилиги билан изоҳлаган.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 23:52, 22.11.2015.
Ўқилди: 3553 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7039]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3415]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3186]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2995]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2148]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2053]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2024]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1971]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1878]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1876]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик