“Интер” бош мураббийи Роберто Манчини “Фрозиноне”га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди, дея хабар бермоқда Sports.ru.
“Жамоа ҳамма ўйинларда 1:0 ҳисобида ютиб, скудеттони қўлга киритиши мумкин. Бунинг учун яқинда Испания чемпиони бўлган “Атлетико”ни ёдга олиш кифоя. Мен учун асосийси ишонч. Биз ҳужумни янада яхшилаб, кўпроқ гол уришимиз керак. Йоветич ва Икарди бир-бирини тушунмаётгани муаммомиз. Улар буни уддалай олишмаяпти. Йоветич ва Икарди бир-бирини яхши тушуниши учун кўпроқ бирга ўйнаши лозим. Улар бирга ўйнаётганига кўп бўлмади. Биз уларнинг ҳар иккисидан ҳам гол кутиб қоламиз”, - дейди “Интер” бош мураббийи.