«Реал» ёшлар жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан бош жамоани қабул қилиши ҳақидаги фикрга ўз муносабатини билдирди.
«Мен «Кастилья» мураббийиман, Бенитес эса «Реал»нинг биринчи жамоаси бош мураббийи. Ҳозирча ҳаммаси жойида.
Менга ҳали кўп нарсалар етишмайди. Бошқа томондан эса мураббий ҳеч қачон бутунлай тайёр бўлмайди. Мен барчасини худди футболчилик давримдагидек амалга оширяпман — босқичма-босқич. Шошилаётган жойим йўқ.
Ҳар куни қилаётган ишингдан мароқ олишинг керак. Мен келажакка қараётганим йўқ, аммо орқага ҳам назар ташламаяпман. Менинг ҳозирги куним — «Кастилья», шогирдларим, мен билан бирга ишлаётган инсонлар. Шу йўналишда ишлашда давом этамиз», – дейди Зидан.