Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Олий лига-2015. Ёқимли таассурот қолдирган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Миллий чемпионатимизнинг навбатдаги мавсуми ҳам ниҳоясига етади. Жорий йилги олий лига ўйинлари анча қизиқарли тус олди. Кутилмаган натижалар, финиш арафасида интриганинг ортиши, баҳслардаги қизғинлик... Ўз навбатида, бу йил бир қатор футболчилар ўзларининг ижобий сифатларини кўрсатишга ҳам улгурдилар. Уларнинг айримлари ўз номларини ўзбек футболи мухлисларига аллақачон танитиб улгурган бўлишса, бошқалари мавсум кашфиётига айланишди. Кимдир тўпурарлик қобилиятини намойиш этди, яна кимлардадир ёшлик шижоати устунлик қилди. Натижада, бу футболчилар намо­йиш этган ўйинлар эътирофга лойиқ кўрилди.

Баҳриддин ВАҲОБОВ («Қизилқум»)
Сўнгги йилларда миллий чемпионатимизда тўпурар ҳужумчилар тан­қис экани кўп ва хўп гапирилди. Форвардлар муаммоси асосий мавзулардан бирига айланди. Жорий мавсумдаги кўрсаткичлар олдинги чизиқ вакиллари ўзларининг манзилларига ёғдирилган танқидлардан тўғри хулоса ясашганига ишора. «Қизилқум» аъзоси Баҳриддин Ваҳобов учун мавсум муваффақиятли тарзда кечди. Тўғри, у ҳали олий лига тўпурарлигини расман қўлга киритмади, лекин урган голлари билан барчанинг ҳайратини оширди. Маҳоратли форвард ўтган мавсумда жароҳати боис ишончли ўйнай олмаганди. Мана, бу йил у анча очилди. Сўнгги тур арафасида чемпионатда киритган тўплари сони 21тани ташкил қилмоқда. Унинг ижросидаги «хет-трик»лар гувоҳига айландик. Хуллас, Ваҳобов тўпурарлик қобилиятини йўқотмаганини барчага исботлади.

Санжар ШОАҲМЕДОВ («Локомотив»)
Анча вақтдан бери мазмунли ва чиройли ўйинлари билан ўсиб келаётган футболчилардан яна бири. «Локомотив»га ўтиши унинг қандай салоҳиятга эга эканини кўрсатди. Санжар бугунги кунда «Локо» етакчиларидан бирига айланган. Майдонни кўра олиш қобилияти ва шерикларини чиройли «пас»лар билан таъминлаши мақтовга лойиқ. Шоаҳмедов гол уриш бобида ҳам ҳужумчилардан асло қолишмади. Эндигина 25 ёшни қарши олган ярим ҳимоячининг миллий терма жамоа йиғинларига таклиф этилаётганлиги унинг клубда муносиб иштирок этаётганидан далолат. Санжарнинг очилишида Абрамовнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Вадим Карленович унинг иқтидорини ўз вақтида пайқаб, Шоаҳмедовни «Локо»га таклиф этди. ОЧЛ ва ички чемпионатда мунтазам равишда майдонга чиқариб, ўйин услубини сай-қаллантириб борди.

Элдор ШОМУРОДОВ («Бунёдкор»)
Элдор Шомуродов - шубҳасиз, мавсум кашфиётларидан бири. «Бунёдкор»га ўтиш орқали олдинга муҳим қадам ташлади. Бунгача эса «Машъал»да ўз ўрнини кутишига тўғри келганди. Буни қарангки, «Бунёдкор»нинг таклифини қабул қилиб, «қалдирғочлар» сафини тўлдириши унга омад келтирди. Сергей Лушан ишлаган вақтда мунтазам ўйин амалиётига эга бўлди, онда-сонда гол ура бошлади. Якунда клубнинг асосий ҳужумчиси даражасигача кўтарилди, миллий терма жамоага чақирилди. Ҳаттоки, Баҳрайн билан ўйинда тўп киритиб, бош жамоадаги илк голини нишонлади. Бир сўз билан айтганда, Шомуродов учун бу йил омадли тарзда кечди.

Шаҳбоз ЭРКИНОВ («Навбаҳор»)
Жорий мавсумнинг энг яхши футболчиларидан бирига даъвогарлик қила оладиган футболчи олий лигада анчадан бери бунча кўп гол урмай қўйганди. Асосан кетма-кет олган жароҳатлари, нурсиз ўйинлари билан ёдда қолаётганди. Мана, сўнгги икки йилда Эркинов «Навбаҳор»нинг асосий ҳужумчисига айланди. Жамоада Улуғбек Бақоев сингари тажрибали ҳужумчи бўлишига қарамай, Бахтиёр Ашурматов Шаҳбознинг хизматларига кўпроқ таянди. Бу эса муҳим ўйинларда ўзини оқлади. Жорий мавсум ушбу форвард учун омадли келди. Айтиш жоиз, Шаҳбоз сўнгги турда яна тўп киритиб, ҳисобидаги голлари сонини ошириб олиш имкониятига эга.

Икром АЛИБОЕВ («Локомотив»)
Бу футболчини ҳеч иккиланмай мавсумнинг биринчи рақамли кашфиёти, десак муболаға бўлмас. «Локомотив» ёшлар жамоасидаги ўйинлари орқали Вадим Абрамовнинг эътиборига тушди. Янгиер футбол мактабида таҳсил олган Икром 2011 йилда Равшан Бозоровнинг ташаббуси билан «Локо»га келди. Ке-йинчалик уч йил давомида клубнинг ёшлар жамоаси сафида тобланди. Жорий йилдан эса унга асосий таркибда майдонга тушиш имконияти берилди. Алибоев янги муҳитга тез киришиб кетиш билан биргаликда яхши ўйнай бошлади, муҳим голларни урди. Натижада Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилди, олимпия терма жамоаси йиғинларига жалб этилди. Келгуси йилнинг январь ойида Қатарда ўтадиган Осиё чемпионатида Алибоевдан ёрқин ўйинлар кутиб қоламиз.

Аваз НУР

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:00, 23.11.2015.
Ўқилди: 4830 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.