Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Тақдир совғаси ёхуд Гуам термасининг етакчиси хақида

Баҳо:
+ | -

Гуам терма жамоаси ҳимоячиси Алекс Лининг халқаро фаолияти муваффақиятли кечмоқда. Айни пайтда у жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, ЖЧ-2018 саралаш баҳслари кашфиётларидан бири. Аммо Алекснинг ҳаёти умуман бошқача кечиши ҳам мумкин эди.

Олти йил олдин Ли жиддий автоҳалокатга учради. Вашингтонда 19 ёшли Алексни машина уриб юборган. Аввалига боши билан олд ойнага урилиб йиқилган. Врачлар йигитчани ҳаётга қайтариш учун кўп уринишди. Эътиборли томони, орадан уч кун ўтиб Алекс ҳалокатга учраган жойдан 10 мил нарида яна бир автоҳалокат рўй берди. Унда АҚШ терма жамоаси футболчиси Чарли Дэвис жабр кўрганди.

Ниҳоят, бир йил олдин Лига тақдир ўз совғасини берди. Ҳимоянинг ҳар бир чизиғида ўйнай оладиган футболчи халқаро дебютини нишонлади. Гуам терма жамоаси бош мураббийи Гэри Уайтнинг айтишича, у Осиёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири экан. Шу ўринда айтиш жоиз, Алекс Гуам термасидаги дебютини нишонлаган куни қизиқ бир ҳолат кузатилди. Яъни Гонконгга қарши кечган учрашувда гуамликлар сафида Лидан ташқари эгизак Жастин ва укаси Нейтлар ҳам майдонга тушишганди.

Лекин 2009 йилнинг 10 октябрида вазият бошқача тус олганда, юқоридаги ҳолат ҳеч қачон кузатилмасди.

- Врачлардан «Яна футбол ўйнай оламанми?» деб сўрагандим, - дея эслайди Ли. - Ҳаракатланишимга рухсат беришгач, ҳар куни югура бошладим.

Ака-ука Лилар АҚШда туғилиб-ўсишган. Уларнинг томирида бир нечта миллат қони оқмоқда. Отасининг авлодлари хитойлик. Онаси эса Марказий Европадан. Бувилари Гуамда туғилган. Айнан шу туфайли ҳам улар «матао» (Гуам термасининг Осиёдаги лақаби) шарафини ҳимоя қилишмоқда. Бу борада Ли қуйидагича фикр билдирди: «Бундай бўлишини умуман хаёлимга келтирмагандим. Эгизагим билан болалигимиздан бирга ўйнаб келганмиз. Аммо укам билан деярли бирга ўйнамагандим».

Гуам - Тинч океанининг шимолида жойлашган миттигина орол. Ушбу мамлакат терма жамоаси халқаро майдонларда бирор марта ҳам ўзини кўрсата олмаган. Аммо 2000 йили Ироқ термасига рекорд - 0:19 ҳисобида имкониятни бой берганидан кейин кўпчилик бу термага эътибор қаратганди.

Бироқ сўнгги икки йилда Уайт жамоа­ни янгидан шакллантира олди. ЖЧ-2018нинг саралаш баҳсларида жамоа ўзини кўрсатди. Биринчидан, Гуам ўз тарихида илк бора саралаш баҳсларининг иккинчи босқичига йўл олди. Иккинчидан, жамоа ўз майдонида саралаш баҳсларидаги дастлабки учрашувини ўтказди. Улар бу билан тўхтаб қолишмади. Гуамликлар гуруҳ босқичининг дастлабки учрашувида Турманистонни мағлуб этишди. Иккинчи турда эса 170 минг аҳолига эга бўлган орол мамлакат термаси Ҳиндистон термасини доғда қолдирди.

АҚШнинг учинчи дивизиони вакили «Ричмонд Кикерс» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Лининг таъкидлашича, Гуам термасидан яна сюрпризлар кутиш мумкин экан.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:57, 23.11.2015.
Ўқилди: 7490 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.