“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике агар жамоасида ўзи бир вақтлар намойиш қилган ўйинни кўрсата оладиган футболчи пайдо бўлса у биан яхши муносабат ўрнатиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Каталонияликлар устози ўйин учун борини бериб юборадиган футболчиларга нисбатан ҳурмати чексиз эканини ҳам таъкидлади.
“Футболчи Луис Энрике билан ўртамизда муаммолар бўлмасди. Футболчининг майдонда борини бериб ўйнашини қадрлайман. У хато қилган тақдирда ҳам мардонавор ўйини туфайли хурматини сақлаб туради. “Барселона” мухлисларига ҳам ўйинчидаги бу сифат манзур келади. Менда ҳам омадсиз кунлар бўлган ва хатоларга йўл қўйганман, лекин фанатлар бирор марта ҳам ушбу ҳаракатимни ҳуштаквозлик билан қаршилашмаган” — дея Луис Энрикенинг Marca нашрига берган интервьюсини келтиради Championat.com.