Кириш Регистрация

Моуриньо: "Эртага плей-офф йўлланмасини қўлга киритишимиз мумкин"

Баҳо:
+ | -

“Челси” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган “Маккаби”га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Биз “Норвич”га қарши яхши ўйин кўрсатдик. Мағлубиятга учраган бошқа учрашувларда ҳам яхши ҳаракат қилган эдик. Ҳозир биз ўз даражамизни сақлаб туришимиз керак. Олдинда ЕЧЛ турибди.

Айни пайтда гуруҳ босқич масаласи ҳал бўлмаган бўлсада, бизнинг ҳолатимиз яхши. Эртага биз ЕЧЛнинг плей-офф йўлланмасини қўлга киритишимиз мумкин. Агар сўнгги пайтларда кўрсатган ўйинимизни намойиш эта олсак, бизда яхши имкониятлар бўлиши мумкин. Менга жамоани “Норвич”га қарши учрашувда босимни енга олгани жуда ёқди. Биз ўз мақсадларимиз сари интилмоқдамиз. Бизни қўллаб турган “Челси”нинг мухлислари ва ўз шаънимиз учун ғалаба қозонишда давом этишимиз керак, - дейди Жозе Моуриньо. 

Эслатиб ўтамиз, “Маккаби” “Челси” баҳси эртага бўлиб ўтади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:46, 24.11.2015.
Ўқилди: 2676 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.