Рафаэл Бенитес “Реал”да қоладиган бўлди. Бу қандай қарор деб ўйлайсиз, азизлар?
Шахсан мен учун тўғри қарор. Аниқроғи, ушбу қарорга келган Флорентина Перес биринчи марта мени мураббийлар борасидаги қарори билан хурсанд қилди. Бу масалада бугун мақола ёздим. “Чемпион” газетасининг навбатдаги сонида ушбу мақола чоп этилади. Ҳозир мақола ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нотўғри бўлади. Чунки у мақоланинг қаршисида бошқа қарор ҳам бор. Ҳамкасбимни ҳурмат қилишим керак. Переснинг қарорини оқлайман хуллас.
“Чемпион”нинг навбатдаги сонини ўқинг! Унда нафақат бу мақола, балки тугаган чемпионатимиз ҳақида ҳам анча гаплар бор. Йўқ, йўқ, ТУГАГАН деганимни тўғри тушунинг. Тағин, тугаб адои тамом бўлган, деб тушуниб қолманг, мавсум поёнига етган, деб тушунинг:)
Шунақа гаплар. Пересга яна бир марта раҳмат! Ким нима десин, мен унинг қарорини қўллайман, бундай пайтда АЛМАШТИРИБ БЎЛМАЙДИ. БЎЛМАСДИ. БЎЛМАЙДИГАН ИШ ЭДИ.
Хуллас, газета саҳифаларида ўз фикримни асослаб беришга уринганман. Ўқиб кўрарсизлар…