Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус 2-2 Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

“Қўқон-1912”: Кўзгуда – легионерлар

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Қўқон-1912” жамоаси ушбу мавсумда икки нафар хорижлик футболчиларнинг хизматидан фойдаланишга қарор қилди. Бугунги мақоламизда легионерларнинг фаолиятига тўхталиб ўтамиз.

 

Универсал футболчи

Россиялик ҳимоячи Игорь Голбан ана шундай таъриф бериш мумкин. У Қўқондаги бир йиллик фаолияти давомида мухлислар меҳрини қозона олди. Голбан асли ҳимоячи бўлишига қарамай, бошқа амплуаларда ҳам тўп сурганига гувоҳ бўлдик. Масалан, Ғузорда “Шўртан”га қарши кечган ўйин олдидан Голбан мураббийларга бугун мени ҳужумга қўйинг гол ураман, дегани таҳсинга сазовор. Ғузорга катта йўқотиш билан йўл олган жамоамизнинг олдинги чизиғида майдонга тушган Голбан ўша куни ваъдасига вафо қилиб рақиб дарвозасини ишғол этди. Шундай кейин 25 ёшли футболчини тез-тез ҳужумда кўрадиган бўлдик.

1665_medium

Сўнгги турда эса Игорнинг яна бир очилмаган қирраси кашф этилди. “Бунёдкор”га қарши кечган ўйин якунланиш арафасида “Қўқон-1912” дарвозабони Руслан Матниёзов қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Бу вақтга келиб, жамоамиз учта футболчини алмаштириб бўлганди. Натижада Голбан қўлқопни кийиб дарвоза томон йўл олди. Бу орқали Голбан ҳақиқий универсал ўйинчи эканлигини намойиш этди.

1690_medium

Шунингдек, Голбан мавсум давомида “Қўқон-1912” мудофаа чизиғининг ишончган тоғига айлана олди. Унинг ҳимоядаги ишончли ўйинлари ғалабалар учун замин ятарди.

Мана шундай легионерлар сони мамлакатимизда кўпайишини истаймиз.

 

Ишончни оқламаган – Аргун

Танганинг орқа томони ҳам бўлгани каби трансферлардан бири ўзини оқламади. Қўқонлик мураббийлар Владимир Аргунга ҳарчанд ишонч билдиришмасин, у рақиблар дарвозасига йўл топа олмади. 24 ёшли ҳужумчининг ҳаркатлари бесамар кетгач, иккинчи даврада россиялик легионернинг шартномаси  бекор  қилинди.

IMG_8337

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 12:05, 25.11.2015.
Ўқилди: 2583 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.