"Реал” собиқ устози Карло Анчелотти “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоненинг маҳорати борасида илиқ фикрлар айтиб ўтди.
“Симеоне даҳоси шундаки, унинг қўл остидаги ҳар қандай жамоа ўз олдига муайян мақсад қўйиб ўйнайди.
Мавсум бошида “Атлетико” ўзимга хос тарзда ўйин намойиш қила олмайдигандек таассурот қолдирганди, аммо гарчи жисмоний чарчоққа қарамай ғалабали юриш давом эттирилди.
Унинг кучли томони шундаки Симеоне футболчиларни руҳлантиришни қойиллатади. “Атлетико”нинг рақобатбардошлигига асосий сабаб жамоавий ўйиннинг кучли эканида. Ушбу жамоадан антиқа совғалар кутиб бўлмайди. Клуб ҳамиша ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб ғалаба сари интилади.
“Реал”ни бошқарган вақтимда “Атлетико”нинг ҳаддан зиёд ҳушёр ўйини сабаб ташвишга тушардим, уларнинг ўйиндаги ўзига хос маром билан ҳаракат қилишлари, кучли жисмоний тайёргарликка эга эканликлари ва ҳимоянинг яхши ташкил қилингани биз учун чинакам муаммо эди.
Симеоненинг жамоаларини бу йилги мавсумгача ушбу сифатлар орқали таниб олиш мумкин эди. Айни вақтда “Атлетико” баъзи муаммоларга дуч келган ва ўйин услубини бир оз ўзгартирган.
“Атлетико” энди чиройли, мухлисларга ёқадиган футбол намойиш қилмоқда. Уларнинг сўнгги ойлардаги ўйинини кузатдим ва энди тўпни кўпроқ ўзларида ушлаб тураётганларини пайқадим, бу услуб орқали янги футболчилар яъни Корреа, Карраско ва Торреснинг устунликларидан фойдалнишмоқчи”, – дея Анчелотти сўзларини келтиради Goal.com га асосланиб Sports.ru.