“Реал” собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Мадрид клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду амалга ошираётган жарима зарбалари ҳақида сўз юритди.
“Жарима зарбаларини голга айлантириш осон иш эмаслигини қайд этиш лозим. Тўғридан-тўғри зарба йўллаб гол киритиш ҳолатлари ҳам кам кузатилмоқда.
Роналду жарима тўпларини яхши тепади ва машғулотлар вақтида ушбу ҳаракат устида кўп ишлайди. Буган жарима зарбаси орқали гол киритиш жуда қийин. Роналду бу борада заифлашмагани аниқ.
Криштиану стандарт вазиятларни амалга ошириш устида тинимсиз меҳнат қилади. Роналду жуда интилувчан ва стандартлар устида меҳнат қилишдан эринмайди.
Роналдуда меҳнат ва қобилият уйғунлигини кўриш мумкин. Кўпчилик ўйинчилар жарима зарбасини аниқ амалга оширишга уринишади, аммо уларнинг ҳаракатлари ҳар доим ҳам самара бермайди. Бунда гап нафақат истеъдод балки меҳнатга ҳам боғлиқ.
Роналду ва Бэйл ўртасида жарима зарбалари юзасидан рақобат йўқ. Одатда уларнинг иккаласи ҳам машғулотлар вақтида жарима тўплари устида ишлашади. Рамос ҳам шу ишни қилади, бироқ “Реал” футболчилари ўртасида бу борада рақиблик йўқ”, – дея Анчелотти сўзларини келтиради Goal.com га асосланиб Sports.ru.