Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 1-0 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-0 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Рафаэль Бенитес: «Бу жамоанинг тикланиши учун дастлабки қадам бўлди»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Рафаэль Бенитес ЕЧЛ доирасида «Шахтёр»га қарши ўйин (4:3) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Сиз жамоанинг гол ўтказиб юборганига қадар ўйинидан хурсандмисиз ёки сўнгги 15 дақиқадаги ўйиндан норозимисиз?
– Яхши ўйнаганимиздан, ўйинни тўлиқ назорат қилганимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Ҳимоячиларимиз хатога йўл қўйиб, пенальтидан гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўйин ўзгариб кетди. Шунга қарамай, биз жиддий рақиб дарвозасига 4та гол урдик ва гуруҳда 1-ўринни эгалладик. Бугунги ўйиндан кейин менда ижобий ҳиссиётлар пайдо бўлди.

Биз рақибга босим ўтказдик ва 3 очкони қўлга киритдик. Дастлабки иккита голни хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик. Пенальти бўлган ёки бўлмаганини билмайман, биз хатоларимизни таҳлил қиламиз. Умуман олганда, менга ўйин ёқди.

Бугун биз ҳужум чизиғида Бэйл ва Роналду борасида кўп тажриба қилдик ва уларнинг турли позицияларда қандай ҳаракат қилишини кузатдик. Ўйин бизга бундай имкониятни берди.

– Модричнинг ўйини борасида фикрингиз.
– Бир футболчи ҳақида фикр билдириш менга ёқмайди. Шундай футболчилар борки, улар ҳақида биз кам гапирамиз. Лекин биз аниқ бир футболчи ҳақида эмас, бутун жамоа ҳақида гапиришимиз керак. Бизнинг кучимиз бирликда.

– Ҳаво ҳарорати -2 бўлганида битта кастюмда қандай қилиб музлаб қолмадингиз?
– Мен совуқдан унчалик қийналмайман. Айниқса, бор эътиборимни ўйинга қаратган бўлсам, совуқ менга таъсир қилмайди.

– Нима учун сўнгги ўйинларда жамоанинг кўп футболчилари жароҳат олишмоқда?
– Бундай кўп ўйинларда бу табиий ҳолат. Улар жароҳат олишмоқда, аммо биз футболчиларни тез сафга қайтаряпмиз.

– Бугун ўтказиб юборилган 3та гол — бу «Реал» ҳимоясининг кучсизлиги туфайлими ёки «Шахтёр» кучлими?
– Кучли ҳужум чизиғига эга бўлган иккита жамоа ўйнади. Икки ҳужумкор жамоанинг кўп гол уриши табиий ҳолат.

– Шундай бўлса-да, жамоа сўнгги 3та ўйинда 10та гол ўтказиб юборди. Бу кўп эмасми?
– Биз барча ўтказиб юборилган голларни таҳлил қилишимиз керак. Бугунги голлар эса ҳимоямизнинг хатоси эмас, рақиб ҳужум чизиғининг комбинациялари орқали киритилди. Лекин биз бугун сафарда 4та гол урдик. Бу жамоанинг тикланиши учун дастлабки қадам бўлди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 05:45, 26.11.2015.
Ўқилди: 3854 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3258]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2933]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2655]

"Бернабеу"да Кукурелья ва Оярсабал учун махсус маросим ўтказилади [2432]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2134]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1898]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1739]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1684]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1618]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1615]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик