“Реал” бош мураббийи Рафаэль Бенитес клубда ҳимоявий услуб қўлламаётганлигини айтиб ўтди. Аввалроқ Испания ОАВда мураббийнинг кўп марта шундай гапларни гапираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
“Қўл остимдаги жамоа ҳужум уюштириб рақиб дарвозасини ишғол қилаяпти. Мураббий сифатида жамоавий услубим ҳам шундан иборат. “Реал”нинг ўйин фалсафаси камида 4 та гол киритиш ва кечаги ўйиндаги каби кўплаб ҳавфли вазиятлар яратиш”, — дея Бенитеснинг AS га берган интервьюсини келтиради Championat.com.