“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Арсенал”нинг Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан плей-оффга чиқа олмай қолиши мумкинлиги юзасидан фикрлари билан ўртоқлашди.
“Албатта мен ҳам барча каби Англия премьер-лигасининг барча клублари кейинги босқичга чиқишларини истайман.
Аммо “Арсенал” ёш дўстим Марку Силва бошқараётган “Олимпиакос” билан бир гуруҳдан ўрин олган. Ростини айтсам у ва унинг клуби гуруҳдан чиқишларини истайман. “Бавария” плей-оффга чиқиб бўлди.
“Арсенал”да ҳам ҳали имконият бор. “Тўпчилар” Афинага боришлари ва ортиқча қийинчиликсиз ғалаба қозонишлари мумкин.
Умуман бу менинг эмас уларнинг муаммоси. Бироқ вазиятга четдан баҳо берилса биринчидан, улар гуруҳдан чиқишлари мумкин. Иккинчидан борди-ю, Европа Лигасига йўл олишса тезда мусобақа фаворитларига айланишади”, – дея Моуриньонинг Goal.com га берган интервьюсини келтиради Sports.ru.