«Барселона» клубининг собиқ футболчиси Эрик Абидаль Каталония жамоасининг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
«Мен ўйнаган «Барселона» одатда рақиблар учун деярли енгиб бўлмас жамоа эди. Ўшанда кўпчилик Гвардиола қўл остидаги бу клубни футбол тарихидаги энг кучли жамоа деб тан олганди. Аммо мен ҳозирги «Барселона»ни янада кучли кўряпман. Айни пайтда жамоанинг ҳужум чизиғида Мессидан ташқари Суарес ва Неймарлар ҳаракат қилмоқда. Уларнинг ҳар бири бутун бошли катта жамоани ўз ортидан эргаштира оладиган футболчилардир. Назаримда, ҳозирги «Барселона»га қарши ўйнаш бошқа жамоалар учун ҳар қачонгидан ҳам қўрқинчлидир»,- дейди Абидаль.