"Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп "Бордо" билан бўлиб ўтган Европа Лигасининг 5-тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жамоа яхши ўйин кўрсатиб берди. Гол ўтказиб юборилганидан сўнг тезда ўзимизга келиб олишимиз учун ҳаракат қилишди. Умуман олганда, Симон Минольени тушунарсиз хатосини гувоҳи бўлдик. Рости, у тўпни ўзида кўп ушлаб қолди. Натижада, ҳакам пенальти белгилади. Ўйиндан кейин Минолье хатосини тушуниб етди. Эндиликда буни такрорламаслик учун ҳаракат қилади", - дейди Клопп.