“Реал” собиқ устози Жон Тошакнинг сўзларига кўра Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл “Барселона” форварди Лионель Месси билан йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган “Олтин тўп” соврини учун кураша олади.
Шунингдек, Тошак уэльслик футболчининг “Қироллик клуби”да нотўғри позицияга жойлаштирилаётганини ҳам таъкидлади.
“Бэйлни у 14 ёшлик давридан бери биламан. Гаретнинг ягона муаммоси унга тўланган пуллар миқдорида. Буни устига у ўз ўйнашга одатланган позицияда ҳаракат қилмаяпти. Агар Бэйлнинг энг яхши ўйинини кўрмоқчи бўлсанг уни ўз амплуасига жойлаштир. Бэйл ёшроқ ва у Месси билан “Олтин тўп” соврини учун рақобатлаша олади”, — дея Тошак сўзларидан иқтибос келтиради Marca хабарига асосланиб Championat.com.
Эслатиб ўтамиз, Бэйл “қаймоқранглилар” таркибига 2013/14-йилги мавсум бошида “Тоттенхэм”дан кўчиб ўтган ва ушбу трансфер 100 млн евро эвазига амалга ошганди.