«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес жаҳоннинг энг яхши футболчиси номига муносиб футболчилар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Мен Месси, Неймар ва Томас Мюллерни танлаган бўлардим. Суарес келаси йили даъвогарлар сафида бўлади. Мюллер «Бавария» ва Германия терма жамоаси сафида ажойиб ўйин кўрсатди.
Криштиану Роналду ҳақида тўхталадиган бўлсам, у мазкур йилда унчалик яхши ўйнай олмади. Ундан яхшироқ ўйнаган футболчилар бор», — дейди Суарес.