Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Ёдимда ўша дамлар…

Баҳо:
+ | -

ЎЗБЕКИСТОН – ЖАНУБИЙ КОРЕЯ – 1:0.
ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ. ЯРИМ ФИНАЛ.

1994 йили ёш эдик. Ҳамма маънода ёш эдик. Ўша пайтлари терма жамоамиз Осиёнинг исталган жамоасини осонлик билан енгиб ташлаганини кўриб, йиллар ўтиб бу воқеалар олтин саҳифаларга айланишини хаёлимизнинг бир чеккасига ҳам келтирмабмиз. Биз, футболчиларимиз бу қитъанинг биринчи рақамли жамоаси бўлиб, узоқ йиллар ҳукмронлик қиладилар, деб ўйлаган эканмиз ўшанда. Бекорларни бештасини ўйлаган эканмиз аслида. Икки йилдан кейиноқ бизнинг ўрнимизни кўрсатиб қўйишди. Гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмай шарманда бўлдик. Кейинги воқеалар ривожини эса ўзингиз яхши биласиз, яна ярангизга туз сепиб ўтирмай…
Ёдда қолган ўйинларим ичида мен Хиросима яшил майдонларида ўтган финал баҳсини эмас, балки ярим финални эсладим. Нега? Чунки бу ўйин ўша давр ўлчови билан ҳам жуда оғир кечган баҳс эди. Осиё ўйинларида ҳеч ким шу ўйиндан бошқа баҳсларда ҳаяжонланмаган, термамизнинг ўйинидан қўрқиб ўтирмаган бўлса керак. Ҳа, Жанубий Корея ўшанда ҳам Жанубий Корея эди. Шу қадар кўп ҳужумлар ва бирортасидан ҳам унумли фойдалана олмаслик… Фантастика жанри эди, азизлар!
Мен ўйинни диққат билан кузатганим ҳамон ёдимда. Азамат Абдураимовнинг голида бақириб юборганман. Ўйиннинг қолган қисмида терма жамоамизнинг ҳимоясида йигитлар билан бирга турганман, десам ҳам ишонаверинг. Тамом бўлган эдим ўша куни. Финалда, Хитой билан кечган баҳсда эса негадир ундоқ туйғу ўтмаган бошимдан. Шуҳрат Мақсудов байроқни кўтариб югуриб юрган пайтида ҳам бўлакча ҳис кечмаганди. Ўша пайти кимдир келиб, футболимиз келажагида бу муваффақият яккаю ягона бўлишини айтганида, уни аҳмоққа чиқарган бўлардим. Бундай зафарлар йўлимизда, оёғимиз тагида, деб ўйлаганим учун ҳам эҳтимол у қадар шод бўлмагандирман. Аммо, ишонаверинг, ярим финал умрбод ёдимда қолиб кетганди.
Ҳалигача ўша ўйин муқобилини кўрмадим. Кимдир балки 2005 йилги Қувайт билан кечган драматик ўйинни-да эслаб қолар. Бироқ, ўша кунги беллашув ҳам Хиросимадаги афсонавий ғалабамизнинг ёнига яқинлаша олмайди. Бу ўйинни хотирамдан чиқариш учун терма жамоамиз бундан-да чиройлироқ ва афсонавийроқ ғалаба қозониши керак. Афсуски, ҳозирда бундай воқеликка ишонгувчилар жуда камдир…

Манба: gol.uz
Киритилди: 12:45, 28.11.2015.
Ўқилди: 3347 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.