Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Россия клублари галдаги трансфер ойнасида туркиялик футболчиларни сотиб ололмайди

Баҳо:
+ | -

Россия спорт вазири, Россия футбол иттифоқи президенти Виталий Мутко берган баёнотга кўра, Россия клублари қишки трансфер ойнаси чоғида туркиялик футболчиларни ўз сафларига қўшиб ололмайдилар.

Илгарироқ Россия президенти Владимир Путин иш берувчиларга 2016 йил 1 январидан Туркия фуқаролигига эга ишчиларни ёлламасликка кўрсатма берган эди.

“Ўйлайманки, кимдир қишки трансфер ойнасида туркиялик футболчини таклиф қилмоқчи бўлса, у бундай имкониятга эга бўлмайди. Олдиндан фикр билдириш керак эмас, аммо керакли ишора олдик”, - унинг сўзларини келтиради “Р-Спорт” нашри.

“Спорт вазирлиги клубларга туркиялик спортчиларни таклиф қилишдан тийилишни тавсия қиладими? Албатта. Мутлақо”, - қўшимча қилди вазир.

Манба: kun.uz
Киритилди: 22:55, 29.11.2015.
Ўқилди: 3352 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.