Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг “Тоттенхем”га қарши ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бугун ёмон ўйин ўтказмадик. Гарчи ғалаба қозона олмаган бўлсакда, шогирдларимнинг ҳатти –ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Айниқса Азарнинг ўйинини алоҳида эътироф этган бўлардим. У бугун ажойиб ўйин ўтказди. Майдоннинг катта қисмида етарлича фаоллик кўрсатди.
Ўйинимиз борган сари ўз изига тушмоқда. Агар натижаларимизни янада яхшилай олсак йил охиригача жадвалда бир неча поғона кўтарилишимизга ишонаман”,-дейди Моуриньо.