Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Мен нечун севаман Ўзбекистон чемпионатини?

Баҳо:
+ | -

Sports.ru сайтининг «Узбекс­кая кухня» блоги Юрий Дуднинг Россия чемпионати ҳақида билдирган фикрларига ҳамоҳанг тарзда ўзига хос римейк ясади. Қиёс сифатида эса Ўзбекистон миллий чемпионати олинган. Ўша маъно, ўша матн, фақат бироз самимиятга бой...

Салом, азизлар!

Ватанпарварлик қандай туйғу эканидан яхши хабардорсиз. Ҳеч бир шубҳасиз айта оламанки, бу блогни ўзига ишончи юқори бўлган, ҳаётда қандайдир муваффақиятга эришган ва албатта, ўз ватанини севувчилар ўқишади. Сиз Ўзбекистоннинг қайсидир бурчагида яшайсизми ёки шаҳар марказидами, фарқи йўқ. Мен бу билан нима демоқчиман? Мазкур савол ҳар бир ўқувчини қизиқтириши табиий.

Яқинда блогимиз орқали «Севгининг нархи қанча?..» сарлавҳали мақола чиққач, Тошкентнинг бир клуби бунга ғалати муносабат билдириб, бизни ҳайрон қолдирди. Майли, ушбу жамоа журналистнинг фикрига қандайдир эътирозлар билдириши мумкин, зеро у ўз манфаатларини ҳимоя қилади. Аммо мессенжердаги аккаунтимга келган хат барчасидан ўтиб тушди. Унда мени ватанни севмасликда айблаб, «чемпионат обрўсини ерга уриб, реклама билан шуғулланаётганим» ҳақида гапирилган. Дарвоқе, шунингдек, қўрқоқ ҳам эканман. Демак, ҳақиқатни айтиш - ватанпарварликдан четга чиқиш экан-да?!

Ўзбекистон чемпионатида чиндан ҳам бир қатор ўзгаришларга қўл уриш керак. Шунга қарамай, биз уни яхши кўришда давом этаверамиз.

Хўш, мен нечун севаман, Ўзбекистон чемпионатини?

Чунки ушбу чемпионатда интрига бор. Ёдингиздами, авваллари чемпион номи олий лига финишидан аввалроқ маълум бўларди? Бу сафар эса «олтин»­ларнинг кимга насиб этишини сўнгги турдагина билиб олдик.

Чунки ПФЛда чиройли голларга бой мазмунли ўйинлар сони ортди. «Олмалиқ»нинг «Локомотив»ни мағлубиятга учратишга яқин келгани ёдингиздами? Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ғалабали серияни ажойиб тарзда давом эттиргани ҳам эсингиздан чиқмагандир?

Чунки олий лига клубларининг таркиби Қозоғистон, Украина, Россия қуйи дивизионидан келадиган легионерлардан тозаланди. Тўғри, молдоваликлар ҳали ҳам бор.

Чунки Ўзбекистон жамоалари ўзига хос характер ва иродага эга. «Бу-хо-ро! Бу-хо-ро!». Бу жамоа қандай матонат кўрсатгани барчага маълум. Асосийси - кўҳна шаҳарликлар буни чин дилдан хоҳлашди. Агар «Бухоро»нинг биринчи даврадан сўнг жарлик ёқасига келиб қолганини инобатга олсак, улар эришган натижанинг қадри янада ошади. Таркиб кучайтирилди, маошлар ўз вақтида берилди, устоз сифатида туркманистонлик мураббий жалб этилди. Якунда элитада жон сақлаб қолинди. Хўш, нега «Қизилқум» ва «Бухоро» буни исташяпти-ю, Жиззах ва Самарқанд клубларидаги хоҳиш суст?

Чунки малакали мураббийлар бор. Уларни Осиёнинг кучли лигалари вакиллари ўз сафларига жалб этишмоқчи. Қосимов, Бердиев ва Абрамовнинг бошқа ўлкаларга йўл олиш-олмасликлари ҳали аниқ эмас. Шуниси аниқки, ўзбек мураббийлар мактаби ривожланмоқда.

Чунки келишилган ўйинлар ҳақида гапиришга ҳеч ким тортинмаяпти. Бу борадаги уринишлар бир-бири билан тамомила кесишмоқда. «Мирсодиқов иши» ҳам буни исботлаб турибди.

Мен нечун севаман, Ўзбекистон чемпионатини?

Биз Ўзбекистон чемпионатини қизиқарли воқеаларга бой тарзда кечиши туфайли ҳам севамиз.

Чунки Александр Лобанов турли танқидларга эътибор бермайди. Аслида нималарга қодир эканини исботлашга уринмоқда.

Чунки Азим Аҳмедов акасининг изидан боряпти, ўсяпти. Sports.ru сайтида Ўзбекистоннинг 2015 йилдаги энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида эълон қилинган рўйхатдан унинг ҳам номи ўрин олган.

Чунки Баҳриддин Ваҳобов фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказди. Натижада навоийлик ишқибозларга олам-олам қувонч бағишлади.

Ўзбекистон чемпионати, мен сени севаман!

Чунки янгиликка ўч, аммо ўйинларга мазмун киритолмаган Александр Мочинов истеъфога чиқарилди.

Чунки ўйинларга мазмун киритувчи, аммо эскилик тарафдори бўлган Александр Григорян «Пахтакор»даги вазифасидан бўшатилди. Нимани назарда тутаётганимни тушунгандирсиз...

Чунки «Динамо» элитани тарк этди. Ишқибозлар бунга муносиб эмасдилар. Клуб эса, аксинча... Барча фактлар шундан далолат беряптики, ушбу жамоа олий дивизионда жон сақлаб қолиш йўлидаги асосий рақобатчиси билан атайин очколарни баҳам кўрди. Сўнгги турга келиб эса хатони англашди, аммо кеч бўлганди.

Чунки катта Жасур Ҳасановдек ўйинчилар бор. У фаолиятини қандай бошлагани ёдингиздами? Ўсмирлик пайтларида таркибга кириш учун пул талаб қилган «Сўғдиёна» мураббийи билан чиқишолмай қолганди. Бу воқеа XXI аср бошларида содир бўлганди. Жамоа устози кутилмаганда рад жавобини олгач, футболчини «сиқувга олди»: дастлаб клуб раҳбарияти, сўнгра мамлакат футбол федерациясига мурожаат қилиб, Ҳасановнинг профессионал лига талабларига жавоб бермаслиги ва машғулотларда қатнашишга хоҳиши йўқлигини айтиб, мутасаддиларни алдади. Жасур дисквалификация қилинди, унинг клуб базасига кириши тақиқланди. Футболчи якка ҳолда шуғулланди. Онасининг қўллаб-қувватлаши, тиришқоқлиги ва феъл-атворидаги ижобий хислатлар туфайли мамлакатнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эканини исботлади.

Чунки Акмал Холматов бор. Гарчи у бошқа терма жамоа шарафини ҳимоя қилсада, бизга бегона эмас. Ушбу футболчи 40 ёшида Иван Нагаевдан тезроқ югуради. Бошқача айтганда, «Ўзбекистоннинг Райан Гиггзи» дейиш мумкин.

Чунки Игорь Сергеев бор. Келишилган ўйинлар билан боғлиқ можароларда унинг айби йўқ. У нафақат клуби, балки терма жамоада ҳам сермаҳсуллик намойиш этяпти. Сергеевни бемалол янги авлод вакиллари орасидаги энг маҳоратли марказий ҳужумчи, дейиш мумкин. У билан Станислав Черчесов бошқарувидаги «Легия» астойдил қизиқмоқда.

Чунки «Қўқон-1912» ўйинни сотганликда гумон қилинган мураббийни дарҳол истеъфога чиқарди. Ушбу клуб президентининг қўлини сиқишни хоҳлайман.

Мен сени севаман, Ўзбекистон чемпионати!

Чунки Шаҳбоз Эркинов чиройли гол уришда манаман деган юлдузларни ортда қолдира билади. Ишонмасангиз, унинг «Андижон» дарвозасига урган голини Бекхэмга кўрсатинг!

Евдоким РАИМОВ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:35, 30.11.2015.
Ўқилди: 5619 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.