"Севилья" Ла лиганинг ушбу мавсумида у қадар муваффақиятли иштирок эта олмаётган бўлса-да, пешқадамларни мағлуб этишнинг уддасидан чиқмоқда. Андалусияликлар ўз майдонларида "Валенсия"ни мағлубиятга учратишди.
Иккинчи бўлим бошида Эскудеро томонидан киритилган тўп Унай Эмери шогирдлари ғалабани тақдим этди.
Ушбу ғалабадан кейин "Севилья" ўз очколарини 18тага етказди ва 10-ўринга кўтарилиб олди. "Валенсия" эса 19 очко билан 9-ўринни банд этиб турибди.
Испания чемпионати, 13-тур
Севилья – Валенсия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 50 Эскудеро.
Севилья – Рико, Мариано, Рами, Колодзейчак, Эскудеро (Крон-Дели, 83), Нзонзи, Крыховяк, Витоло, Банега, Коноплянка (Рейес, 86), Льоренте (Иммобиле, 69).
Валенсия – Райан, Жоау Канселу, Адерлан Сантос, Абденнур, Гайя, Перес (Фегули, 63), Хави Фуэго, Данило, Парехо, Санти Мина (Рубен Везу, 46), Пако Алькасер (Баккали, 79).
Огоҳлантиришлар: Жоау Канселу (10), Гайя (13), Рами (17), Абденнур (20), Хави Фуэго (57), Мариано (71), Витоло (84).
Четлатиш: Жоау Канселу (35), Хави Фуэго (78).