«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 13-туридаги «Эйбар»га (2:0) қарши ўйиннинг 82-дақиқасида пенальтидан гол урди.
Шу тариқа, 30 ёшли футболчи фаолиятидаги 100-пенальтини тепди. Бунда унинг пенальтилар сериясидаги зарбалари ҳам инобатга олинган. Роналду бу пенальтиларнинг 86 тасини голга айлантира олган.
Эслатиб ўтамиз португалиялик футболчи жорий мавсум Ла лигада 13 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган. Уларнинг 2 тасини пенальтидан киритган.