Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Достонбек Ҳамдамов: “Футболчиликдаги орзуларимдан бирига эришдим”

Баҳо:
+ | -

ОФКнинг 2015 йил якунларига бағишлаб, Хиндистоннинг Деҳли шаҳрида ўтказилган маросимида йилнинг энг яхши ёш футболчиси, деб “Бунёдкор” вакили Достонбек Ҳамдамов топилди.

Ҳамдамовнинг ҳаётидаги унутилмас лаҳзаларидан бири бўлган 29 ноябрь оқшомида унинг хурсандчиликларига шерик бўлиб, ҳиссаётларини билишга ҳаракат қилдик.

- Табрик учун миннатдорчилик билдираман. Кайфиятим аъло, ҳозирги пайтда бошимдан ўтказаётган лаҳзаларни сўз билан ифодалаб беролмайман. Ўйлашимча, ҳар бир ёш футболчи мана шундай совринларни ютишни орзу қилади. Футболчиликдаги орзуларимдан бирига етишдим, деб ўйлайман. Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси соврини нафақат меники, балки жамоадош дўстларим, мураббийларим, мураббийларим ва оила аъзоларимга ҳам тегишлидир. Энг яхши бўлиш учун якуний рўйхатда бўлган дўстларим Элдор Шомуродов ва Забиҳилло Ўринбоевга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бундай ажойиб футболчилар билан бир жамоада ўйнаётганимдан фаҳрланаман. Уларсиз мен ҳеч нимага эриша олмаган бўлардим. Ушбу соврин “Бунёдкор” ФКда ёшлар билан ишлаш жуда тўғри йўлга қўйилганлигидан далолат бериб турибди. Шунингдек, муваффақият замирида юртимизда футболга берилаётган эътибор самараси ҳам борлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Ишончни оқлаш учун бор кучимни ишга солишда ва юртимиз футболи ривожига ўз ҳиссамни қўшишда давом этаман, - дейди Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси Достонбек Ҳамдамов.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:55, 30.11.2015.
Ўқилди: 2755 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5206]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3887]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3284]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2419]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2412]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2211]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2030]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2012]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1707]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1635]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик