"Лестер Сити" жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери ватандоши ва ҳамкасби Карло Анчелотти "Рома" клубини бошқаришига ишонмоқда.
"Эртами, кечми, Анчелотти "Рома" бош мураббийига айланади. Чин юракдан унга омад тилайман", - дейди Раньери.
Карло Анчелотти футболчи сифатида "римликлар" сафида 1979-1987 йилларда тўп сурган. Бундан аввал, италиялик мутахассисга "Бавария" клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.