Голландиялик собиқ футболчи Руд Гуллит «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг сўнгги пайтларда кам гол ураётганини изоҳлади.
“Азар “Тоттенхэм”га қарши ўйинда ажойиб ҳаракат қилди. Гарчи у гол ура олмаган бўлса-да, майдонда катта кўламдаги ишни бажарди. Азар майдоннинг барча қисмида фаоллик кўрсатди. Рақиб дарвозаси яқинида тиним билмади. Гоҳида эса мудофаада ҳимоячиларнинг юмушини енгиллаштирди. Аммо унинг анча вақтдан бери гол ура олмаётгани кўпчиликда салбий тассурот уйғотмоқда. Агар у Криштиану Роналду ва Лионель Мессидек кўпроқ гор уришни истаса, майдонда кучини тежаши ва ҳимояни эсидан чиқариши керак. У кўпроқ ҳужумда фойдали саналади», — дейди Гуллит BB нашрида.