Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Баҳром Ҳакимов: "Мухлисларимиздан ва клуб раҳбариятидан узр сўрайман"

Баҳо:
+ | -

Олий Лиганинг сўнгги турида «Динамо» «Олмалиқ»ни қабул қилиб, ўйиннинг сўнгги сонияларида муҳим ғалабани қўлдан чиқарди ва натижада турнир жадвалининг сўнгги ўринига тушиб кетди. Жамоа муваффақиятсизликка учрагач, клуб бош мураббийи Баҳром Ҳакимов мухлислардан узр сўради.

«Олмалиқ» билан ўйиннинг биз учун нақадар муҳимлигини ҳаммамиз яхши тушуниб тургандик. Футболчилар масъулиятни ҳис қилган ҳолда ўйнашди. Жамоамиз ёмон ҳаракат қилгани йўқ. Ҳисобда олдинда бораётганимизда ҳам имкониятларга эга бўлдик. Ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Афсуски, ўйин тугаётган сўнгги сонияларда ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Очиғи, бу биз учун жуда аламли ва қаттиқ зарба бўлди. Ҳимоядаги хато қимматга тушди. Аксарият ёш ўйинчиларга тажриба етишмади. Агарда 1:0 ҳисобини сақлаб қола олганимизда Олий Лигада қолган бўлардик. Аслида “Олмалиқ” ҳам яхши жамоа. Уларга шу куни очко зарур бўлмасада, фақат ғалабани кўзлашганди. Улар ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик туғдира олади» - дейди мураббий.

«Динамо» клубида иккинчи давра бошланишига бир неча кун қолганида иш бошладим. Биз ўтказган ўйинларимизда ўзимизни кўрсатишга уриндик. Таркибни йиғиб, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилдик, йигитлар ҳам борини майдонда бериб, вазиятни ўнглашга интилишди. Бунинг учун ҳарчанд ҳаракат қилсак-да, барибир мақсадимизга эриша олмадик. Жуда кўп ўйинларда ғалаба қозона туриб, омадсизликка юз тутдик. Бу жуда ачинарли бўлди. Менинг клубдаги кейинги тақдирим қандай кечишини клуб раҳбарияти ҳал қилади. Агар истеъфога чиқаришса, тўғри қабул қиламан - истеъфо ҳар қандай мураббийнинг қисматида бор, бундан ҳеч ким қочиб қутула олмайди. Бизни қўллаб-қувватлаган барча ишқибозларга катта раҳмат. Минг афсуски, биз уларнинг ишончини оқлай олмадик. Мухлисларимиздан ва клуб раҳбариятидан узр сўрайман. Биз ҳам «Динамо»нинг Олий Лигада қолишига ишонгандик. Футболчиларга эътирозим йўқ, уларга кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман» - дея фикрини якунлади Баҳром Ҳакимов.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 12:23, 02.12.2015.
Ўқилди: 2711 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.