"Манчестер Юнайтед" жамоасининг собиқ ҳимоячиси Гарри Невилл мавсум охирига қадар "Валенсия" клубини бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Бунгача клуб унинг укаси Фил Невилл бошқариб турганди. Эндиликда инглиз собиқ ўйинчилари мавсум якунига қадар жамоани бошқариб боришадиган бўлишди.
Невиллнинг клубдаги дастлабки учрашуви Чемпионлар Лигасининг 6-турида "Лион"га қарши учрашувга тўғри келмоқда.