Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Жаҳонгир Раҳматуллаев: «Тайёргарлик режа асосида кетяпти»

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимиздаги «Зарафшон» кино-концерт залида 2016 йилнинг 10-21 февраль кунлари Тошкентда ўтказиладиган футзал бўйича Осиё чемпионатининг финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қитъа чемпионатида 16та терма жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс­ларга киришади. Бу галги турнирнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда жамоалар Колумбияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатининг 5та йўлланмаси учун кураш олиб борадилар. Ярим финалга етиб келган 4та терма жамоа, шунингдек, чорак финалчилар орасида энг яхши натижага эга бешинчи жамоа ҳам мундиал чиптасини қўлга киритади. Айни пайт қитъа чемпио­натига кўрилаётган тайёргарлик борасида маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон футзал ассоциацияси етакчи мутахассиси Жаҳонгир Раҳматуллаевдан ин- тервью олдик.

- Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни кенг кўламда олиб борил-япти, - дея сўз бошлади Ж.Раҳматуллаев. - Бундай даражадаги мусобақаларни ўтказиш бўйича етарлича тажрибага эгамиз. Шу кунгача футзал бў­йича Осиё чемпионатининг финал босқичи икки маротаба пойтахтимизда ўтказилган. 2006 ва 2010 йилги қитъа чемпионатлари юқори савияда ташкил этилган эди. Ушбу мусобақаларнинг ҳар иккисида терма жамоамиз финалга қадар етиб бориб, кумуш медаллар билан тақдирланганди. Лекин ўша йиллари ўтказилган Осиё чемпионатлари мундиалга йўлланма бермас эди. Бу галги чемпионатнинг аҳамиятли жиҳати ҳам шуниси билан фарқланади. Турнирни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида махсус ташкилий қўмита тузилган. Ишчи гуруҳ ўзларига бириктирилган йўналишлар бўйича тайёргарликни маромига етказишяпти. 2 декабрь куни «Зарафшон» кино-концерт залида Осиё чемпионатининг финал босқичига қуръа ташлаш маросимини ўтказамиз. Мазкур тадбирга ОФК мутахассислари ҳам ташриф буюришади. Шунингдек, иштирокчи давлат терма жамоа­лари номидан делегатлар келадилар.

- Ўйинлар ўтказиладиган мажмуа­ларнинг тайёргарлик ҳолати қандай?

- Осиё чемпионатининг финал босқич ўйинлари Тошкент шаҳридаги муҳташам «Ўзбекистон» ва «Универсал» спорт саройларида ўтказилади. Шу кунларда ОФКдан ҳар икки мажмуага махсус қопламалар келтирилиши кутилмоқда. Шунингдек, тез кунларда ОФКнинг махсус тафтиш гуруҳи ҳам пойтахтимизга ташриф буюриб, Осиё чемпионатига олиб борилаётган тайёргарлик билан яқиндан танишади.

- Терма жамоаларнинг машғулот ўтказиши учун нечта спорт мажмуа­си ажратилган?

- Тошкент ахборот технологиялари университети спорт зали, янги бун­ёд этилган Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси спорт мажмуаси ҳамда «Ёшлик» аренаси терма жамоаларга машғулот ўтказиш учун хизмат қилади. Бу иншоотлар ҳам Осиё чемпионатига шай ҳолатга келтирилади. Санаб ўтилган мажмуалардан иккитаси 2010 йилги қитъа чемпионатида ҳам иштирокчи давлат терма жамоаларининг машғулот ўтказиши учун ажратилганди.

- Меҳмонларни кутиб олиш ва жойлаштириш бўйича ҳам ишлар олиб бориляптими?

- Албатта. Иштирокчи терма жамоа делегацияларини кутиб олиш, уларни аввалдан белгиланган меҳмонхоналарга жойлаштириш бў­йича иш олиб бориляпти. Қатнашчилар учун махсус автобус ва енгил машиналар ажратилади. Ўзбекистон футбол федерация­си, Ўзбекистон мини-футбол ассоциацияси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу катта спорт мусобақасини юқори савияда ўтказиш бўйича ҳамкорликда ишлаяпти. Меҳмонхоналар рўйхати тасдиқланган. Тошкент­да меҳмонхоналар етарли ва бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

- Терма жамоамизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Мусобақада мезбон сифатида қатнашадиган терма жамоамизнинг Осиё чемпионатига муносиб тарзда тайёргарлик кўриши учун барча шароитлар яратиб берилган. Режа асосида ўқув-машғулот йиғинлари, хал­қаро турнирлар, ўртоқлик учрашувлари ўтказиб келинмоқда. Яқинда терма жамоамиз Нагоя шаҳрида Япония билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб қайтди. Амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланган кунчиқар юрт вакиллари билан ўйинлар терма жамоамизнинг тайёргарлигида муҳим роль ўйнади, дейиш мумкин. Биринчи ўйинда футзалчиларимиз катта ташаббусга эга бўлишсада, майдон эгалари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Юзага келтирилган хавфли вазиятлардан фойдалана олишганида, ўша куни жамоамизнинг зафар қучиши тайин эди. Иккинчи баҳсда анча яхши ўйнашди ва ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди - 4:4. Энди декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида иккита хориж йиғини ва унинг доирасидаги 4та ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Аввалига Минск шаҳрида Беларусь терма жамоаси билан, кейин эса Доҳада Қатар билан иккитадан ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади. Бу ўйинлар терма жамоамизнинг тайёргарлигида муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, январь ойи учун бир неч-та давлат федерациялари билан музокара олиб боряпмиз. Иложи бўлса, Тошкентга бир нечта терма жамоаларни таклиф қилиб, мини-турнир ёки ўртоқлик учрашувлари ташкиллаштиришни мақсад қилганмиз. Катта эҳтимол билан Озарбайжон ва Вьетнам терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилади. Бу масалага яқин кунларда ойдинлик киритилади.

- Шахсан ўзингиз терма жамоа­мизнинг Осиё чемпионати ва мундиал чиптасини қўлга киритиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Барчамиз Осиё чемпионатини яхши ният билан кутяпмиз. Ўйлайманки, Хосе Мария Мендез бошчилигидаги терма жамоамиз пойтахтимиз мезбонлик қиладиган қитъа чемпионатида муносиб тарзда иштирок этади. Испаниялик мутахассис ёш бўлишига қарамай, жуда катта тажрибага эга. Айтишга арзигулик ютуқларни қўлга киритган. Таиланд клуби билан жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган. Айнан шу мутахассис қўл остида терма жамоамиз бундан аввалги қитъа чемпионатларидаги омадсизликка чек қўйиб, футзал мухлисларининг кўп йиллик орзусини рўёбга чиқаради. Умид қиламизки, «Ўзбекис­тон» спорт мажмуасига ташриф буюрадиган мухлислар вакилларимизни қўллаб-қувватлаб, жамоамиз муваффақиятига муносиб улуш қўшишади.

- Термамиз иштирокидаги ўйинларни мухлислар учун қулай вақтда ўтказиш борасида ҳам ишлар олиб бориляптими?

- Албатта. Режага биноан футзалчиларимиз иштирокидаги ўйинлар кечки соат 18:00да бошланади. Мухлислар бемалол ишдан чиқиб, ўйин-га келишлари мумкин. Мажмуа ва унинг атрофида ишқибозлар учун барча шароитлар яратилади. Осиё чемпионати ҳам иштирокчилар, ҳам мухлислар хотирасида узоқ муддат сақланиб қолиши учун барча саъй-ҳаракатлар амалга ошириляпти.
 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:47, 03.12.2015.
Ўқилди: 3162 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.