Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Жанубий Кореянинг бронзаси Ўзбекистонга олиб берилди

Баҳо:
+ | -1

Маълумки, 2014 йилнинг 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида XVII Осиё ўйинлари ўтказилиб, унда мамлакатимиз спортчилари ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилгандилар.

Мазкур қитъа ўйинларида сузиш бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари 4х100 метр масофага эркин усулда сузиш мусобақасида тўртинчи ўринни эгаллашган эди. Осиё ўйинлари якунига етгач, спортчилардан олинган допинг тестлар яна бир карра қайта текширилди ва эркин усулда сузиш мусобақасида учинчи ўринни эгаллаган Жанубий Корея жамоаси аъзоларида тақиқланган дори воситаларини истеъмол қилинганлиги аниқланган.

Шундан сўнг Осиё олимпия кенгаши учинчи ўринни эгаллаган Жанубий Корея терма жамоасининг натижаларини бекор қилди ва эркин усулда сузиш мусобақаларидаги бронза медални Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида сузиш бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзоларига Осиё ўйинларининг бронза медалини топшириш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, сузиш бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари Владислав Мустафин, Алексей Дерлюгов, Дмитрий Швецов, Даниил Букин, Хуршид Турсунов, Даниил Тулупов ва Ислом Аслановга Осиё ўйинларининг бронза медаллари тантанали суратда топширилди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Манба: olympic.uz
Киритилди: 08:12, 04.12.2015.
Ўқилди: 12026 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.