Кириш Регистрация
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 17:30 Бразилия 5-0 Коста-Рика
24/09 20:00 Нидерландия 1-3 Украина
24/09 22:00 Валенсия 0-0 Осасуна
24/09 22:00 Севилья 2-1 Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта 2-3 Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид 3-2 Алавес
25/09 17:30 Пахтакор 6-0 Олимпик
25/09 20:30 Андижон - Нефтчи
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе
26/09 18:30 Навбаҳор - Сўғдиёна
26/09 18:30 Динамо - Сурхон
26/09 22:00 Лас-Пальмас - Бетис
26/09 22:00 Эспаньол - Вильярреал
27/09 00:00 Сельта - Атлетико

Терма жамоамиз сафида гол урмаган футболчилар. ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Яман термасига қарши учрашувда Азизбек Ҳайдаров миллий жамоамиз сафидаги дастлабки голини киритган эди. Шу тариқа у 6577 дақиқалик голсиз сериясига барҳам берди. Биз эътиборингизга Ўзбекистон термаси сафида гол ура олмаётган футболчилар рейтингини тақдим этамиз.

10. Лутфулло Тўраев. 18 ўйин
Тўраев ушбу рейтингнинг кучли ўнлигини бошлаб беради. Лутфулла бу йилги Осиё кубогининг чорак финалида Жанубий Корея дарвозасини ишғол қилганида эди, унинг ўзи бу рейтингга кирмаган, термамиз эса катта эҳтимол билан ярим финалга чиққан бўларди.

9. Фарҳод Магометов. 20 ўйин
Айни пайтда ПФЛни бошқараётган Магомедов термамиз таркибида 20 та ўйин ўтказган. Ҳимоячи амплуасида ҳаракат қилган Фарход гол урмаган. Иккита ўйинда эса огоҳлантирилган.

8. Фозил Мусаев. 21 ўйин
Фозил бу рейтингни тарк этиши ҳам, ёки янада юқорилиши ҳам мумкин. Мусаев ҳозирча 21 ўйинда бирорта ҳам тўп кирита олгани йўқ. Кўрамиз, Бабаян Фозилни ҳам Азизбек сингари гол уришга ундай олармикан.

7. Рустам Шоймардонов. 21 ўйин
Шоймарданов миллий жамоамиз сафида 21 та ўйин ўтказган. У 2 учрашувда сариқ ва яна бир ўйинда қизил карточка олиб ўзини “кўрсатишга” муваффақ бўлган.

6. Ильдар Магдеев. 23 ўйин
Магдеев терма жамоамиз сафида гол урмаган ярим ҳимоячилар орасида етакчилик қилмоқда. У 23 та учрашувда Ўзбекистон термаси шарафини ҳимоя қилиб, ўз ҳисобига 3 та сариқ карточкани ёздириб қўйган.

5. Саҳоб Жўраев. 23 ўйин
Жўраев терма жамоа сафида 23 та учрашувда иштирок этиб, 3 та сариқ карточка билан “сийланган”. Афсуски, Саҳобнинг термамиздаги ёрқин ўйинлари узоққа чўзилмади. Ваҳоланки, иқтидорли ҳимоячи айни пайтда 28 ёшда.

4. Акмал Шораҳмедов. 24 ўйин
Шораҳмедов термамиз таркибида рақиблар дарвозасини ишғол эта олмаган. Бироқ унинг биргина голини мухлислар ҳеч қачон унута олишмайди. Жанубий Кореяга қарши баҳсда Акмал ўз дарвозасини ишғол қилганди. Якунда ана шу гол термамизнинг жаҳон чемпионатига йўл олишига тўсқинлик қилган.

3. Шавкат Муллажонов. 39 ўйин
Муллажонов термамиз сафида сал кам 40 ўйин ўтказган. Ана шу баҳсларда Шавкат 11 марта огоҳлантирилиб, бир бора майдондан четлатилган.

2. Алексей Николаев. 42 ўйин
Алексей термамизнинг энг ишончли ҳимоячиларидан бири бўлган. У 42 ўйинда иштирок этган бўлса ҳам, гол ура олмаган. Эътиборлиси, Николаев 2 мартадан сариқ ва қизил карточка олган.

1. Асрор Алиқулов. 61 ўйин
Асрор Алиқулов ҳимоя чизиғида тўп сурганлиги учун ҳам рақиб дарвозаларига бирор маротаба ҳам тўп кирита олмаган. У 61 ўйинда майдонга тушиб, 4 марта огоҳлантирилган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:29, 04.12.2015.
Ўқилди: 3834 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.