Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«UZREPORT TV» телеканалида дам олиш кунлари АПЛнинг қайси ўйинлари трансляция қилинади?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, «UZREPORT TV» телеканали Европа Чемпионлар лигаси ўйинларидан ташқари, Англия Премьер лигаси баҳсларини ҳам “жонли” эфирда намойиш қилиб келмоқда.

Кўпчилик мухлисларни «UZREPORT TV» телеканалида шу ҳафтанинг шанба-якшанба кунлари АПЛнинг 15-туридан ўрин олган қайси ўйинлар трансляция қилиниши қизиқтираётган бўлиши аниқ.

5 декабрь шанба куни футбол мухлислари эътиборига иккита учрашув – “Манчестер Юнайтед”- “Вест Хэм” ҳамда “Челси” ва “Борнмут” жамоалари ўртасидаги ўйинлар ҳавола қилинади.

“Манчестер Юнайтед” - “Вест Хэм” учрашувидан тайёрланадиган репортажни миллионлар ўйини ишқибозлари соат 20:00 дан бошлаб томоша қилишлари мумкин. Луи ван Гал шогирдлари аввалги турда жадвал пешқадамига айланиб олиш имконияти қўлдан бой бердилар. Эндиликда 15-турда ғалаба қозониб, йўқотилган очколар ўрнини тўлдиришга интилишлари аниқ. “Вест Хэм” эса уларга бу мақсадга эришишга тўсқинлик қилишга уриниб кўради.

“Челси” – “Борнмут” жамоалари ўртасидаги ўйин эса соат 22:30 дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади. Жозе Моуриньо жамоаси аста-секин ўзига келиб бормоқда. Португалиялик мутахассис мавсум охирига қадар жамоани кучли бешликка олиб киришга ваъда берди. Ҳозирча эса улар 14-ўринда боришмоқда. АПЛ дебютанти “Борнмут” ҳам осонликча таслим бўлмаслиги аниқ. Демак, мухлисларни қизиқарли ўйин кутаяпти деб бемалол айтишимиз мумкин.

6 декабрь куни эса футбол мухлислари “Ньюкасл” – “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги ўйинни соат 21:00дан бошлаб томоша қилиш имкониятига эга бўладилар. Мерсисайдликлар бош мураббийлигига Юрген Клопп келганидан кейин жамоа ўйинида ижобий томонга ўзгариш юз берди. Ўз ўрнида “Ньюкасл” жамоаси ҳам Англиянинг “қаттиқ ёнғоқлари”дан бири ҳисобланади. Мазкур учрашув ҳам мухлисларга кўплаб ҳаяжонли онларни тақдим қилиши аниқ.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 декабрь кунидан бошлаб «UZREPORT TV» телеканали сунъий йўлдош орқали эфирга узатила бошлади.

Эндиликда сунъий йўлдош орқали «UZREPORT TV» телеканалига уланган мухлислар мазкур ўйинларни энг юқори сифатли тасвирда томоша қилиш ва ўйин завқидан баҳра олишлари мумкин бўлади.

Манба: www.uzreport.uz
Киритилди: 20:20, 04.12.2015.
Ўқилди: 5493 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6167]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2882]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2748]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2373]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2347]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2121]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1813]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1812]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1728]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1653]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик