Англия чемпионатининг 14-турида “Манчестер Юнайтед” дарвозасини ишғол қилган Жейми Варди Гиннеснинг рекордлар китибига киритилди.
Футболчининг мазкур ўйиндаги голи унга Руд ван Нистелройнинг рекордини янгилашга имкон берганди. У энди премьер лиганинг кетма-кет 11 та ўйинида гол урган биринчи футболчига айланди. Бу рекорд орқали Варди Гиннес рекордлари китобига киритилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлди.