4 декабрь оқшомида Эредивизиянинг "Аз Алкмар" ва "АДО Ден Хааг" жамоалари ўртасида кечган учрашув (0:1) вақтида майдондан мушук югуриб ўтди. Қора рангли бу мушук бутун майдон бўйлаб югурган ва стадион қўриқчилари қўлига тушмаган ҳолда яширинишга муваффақ бўлган. У шу қадар тез югурганидан барча футболчилар ҳам уни сезишмаган.
Қайд этиш керакки, майдонга мушук тушиб келиши билан боғлиқ ҳолат яқинда ҳам кузатилганди. Россия Кубоги доирасида "Зенит" ва "Тосно" жамоалари ўртасида кечган баҳс (5:0) вақтида "Зенит" дарвозабони Юрий Лодигин майдонда юрган мушукни қувиб, майдондан ҳайдашига тўғри келганди.
2012 йилда эса "Ливерпуль" ва "Тоттенҳэм" жамоалари учрашуви вақтида майдонга мушук тушиб келган, шундан сўнг твиттерда "Энфилд мушуги" аккаунти пайдо бўлган, бу аккаунт қисқа вақт ичида 30 мингдан ортиқ фолловер йиққанди.