АПЛнинг 15-турида Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ўз майдонида "Сандрленд"ни қабул қилиб 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Биз ушбу ўйинга оид айрим фактларни эътиборингизга хавола этамиз.
1. Ушбу ўйин жамоалар учун Англия чемпионатидаги 138-ўзаро учрашув бўлди.
2. "Арсенал" "Сандрленд"га қарши ўйинлардаги 55-ютуғини тантана қилди. "Сандрленд"нинг ғалабалари 44 талигича қолди.
3. Бугунги голлар Лондонликлар учун 221,222 ва 223-си бўлди.
4. "Сандрленд" эса "Арсенал"га қарши ўйинлардаги 190-голини киритди.
5. "Арсенал" чемпионатда 12 ўйиндан буён "Сандрленд"га ютқазмаяпти.
6. Арсен Венгер мураббийлигидаги "Арсенал" Премьер лигада ўз майдонида "Сандрленд"га умуман ютқазмаган. Бу сафар ҳам ана шу ёқимли анъана давом этди.
7. "Сандрленд" 21 йилдан буён сафарда "Арсенал"ни юта олмаяпти.
8. "Арсенал" ўз майдонидаги мағлубиятсиз сериясини 6 тага етказди.
9. Ушбу ғалабадан сўнг "Арсенал" 2-ўринга кўтарилиб олди.
10. Мазкур мағлубиятдан кейин "Сандрленд" турнир жадвалининг 17-поғонасидан жой олди.
Арсенал – Сандерленд 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – 33 Кэмпбелл, 1:1 – 45, автогол Жиру, 2:1 – 63 Жиру, 3:1 – 90 Рэмзи.
Арсенал – Чех, Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Озил, Фламини, Окслейд-Чемберлен (Уолкотт, 64), Рэмзи, Кэмпбелл (Гиббс, 76), Жиру (Чемберс, 80).
Сандерленд – Пантилимон, О′Ши, Кабуль, ван Анхолт, Коатес, Уотмор, Мвила, Йедлин, Борини (Джонсон, 67), Флетчер (Ленс, 73), Тойвонен (Родуэлл, 62).
Огоҳлантиришлар: Косьельни (44), Йедлин (80).
Фурқат Юсупов тайёрлади