Кириш Регистрация
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама - АҚШ
28/06 06:00 Уругвай - Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания

"Реал Мадрид" - "Хетафе" (4:1). Учрашувга оид 15 факт

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 14-турида Мадриднинг "Реал" жамоаси ўз майдонида "Хетафе"ни қабул қилиб йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Биз учрашувга оид 15 фактни эътиборингизга хавола этамиз.



1. "Реал" ва "Хетафе" Испания чемпионатида 23-марта ўзаро рақиб бўлишди.
2. "Қироллик клуби" "Хетафе" устидан 16-ғалабасини қўлга киритди.
3. "Реал" "Хетафе" дарвозасига 52, 53, 54 ва 55-голларини урди. "Хетафе" эса "Бланкос"га қарши ўйинлардаги 24-голини нишонлади.
4. "Галактикос" "Хетафе"га қарши кечган хоирги 6 ўйиннинг ҳаммасида йирик ҳисобда ғалаба қозонган.
5. "Хетафе" "Сантяго Бернабеу"даги қаторасига 8-учрашувда ҳам ютқазди.
6. "Реал" ниҳоят 9 ўйиндан сўнг яна йирик ғалабани тантана қилди.
7. "Хетафе" Испания чемпионатида сафардаги охирги 11 ўйинда ғалаба қозона олмаяпти. Клуб ана шу ўйинларнинг 10 тасида имкониятни бой берган.
8. Карим Бензема Испания чемпионатидаги голлари сонини 95 тага етказди.
9. Бензема фаолиятидаги голлари сонини эса 250 тага етказди. Карим "Лион" Б да - 15, "Лион"да - 66, "Реал"да - 142 ва Франция термасида 27 гол урган.
10. "Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бейл клуб таркибидаги 43-голини урди. Уэлслик бунинг учун 103 та ўйинда майдонга тушишига тўғри келган.
11. Криштиану Роналду миллий чемпионатларда охирги 10 мавсумда 10 та ва ундан ортиқ гол уриб, Златан Ибрагимовичнинг рекордини такрорлади.
12. Роналду Испания чемпионатидаги 235-голини киритиб, Испания чемпионати тарихидаги тўпурарлари рўйҳатида 3-ўринга чиқиб олди.
13. Криштиану Мадридликлар таркибидаги голларини сонини 330 тага етказди. Португалиялик бунинг учун 319 ўйинда иштирок этган.
14. Тони Кроос фаолиятидаги 400-учрашувини ўтказди. Ярим ҳимоячи  "Бавария"да - 205, "Бавария II"да - 13, "Байер"да - 48, "Реал"да - 73 ва Германия терма жамоасида - 62 ўйинда майдонга тушган.
15. "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич фаолиятидаги 560-учрашувида иштирок этди. У ана шу ўйинларда 80 та голга муаллифлик қилган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Киритилди: 00:11, 06.12.2015.
Ўқилди: 6774 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.