Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Олий лигада интизом масаласига эътибор берамиз!

Баҳо:
+ | -

2015 йилги мавсум Ўзбекистон олий лигасида ўтказилган 240та баҳсда ҳакамлар томонидан 1043та сариқ карточка кўрсатилди. Бу битта баҳсга ўртача 4,35тадан, битта турга эса 34,8тадан, битта клубга 65,2тадан тўғри келади. Тушунарлики, 16та турда ўртача кўрсаткичдан кўпроқ сариқ карточка кўрсатилган. Жами 7та клуб 65тадан кўп сариқ карточка ишлашган. 32та ҳолатда кўрсатилган сариқ карточка иккинчиси бўлиб, у якунда қизил карточка айланган.

Энг интизомли жамоалар сифатида «Локомотив» ва «Пахтакор» (48) кўрсатилса, қўпол жамоа сифатида «Навбаҳор» (85) гавдаланмоқда. Энг «интизомли» тур сифатида 29-тур (21та) келтирилса, ҳакамлар учун энг оғир тур 19-турга (45та) тўғри келади. 22 августда Қаршида бўлиб ўтган «Насаф» - «Бухоро» баҳсида бош ҳакам Дмитрий Пислегин жами 12та сариқ карточка кўрсатди, буларнинг 2таси якунда қизил карточкага айланди. Бу чемпионатнинг энг қўпол ўйини бўлди.

Чемпионат давомида «Бухоро»1 марта 8та ва 7та, «Олмалиқ» 1 марта 7тадан сариқ карточка ишлашган. 6та сариқ карточка олиш ҳолати 6та клуб билан 1 мартадан учраган.

«Пахтакор» ва «Металлург» клублари жорий чемпионатда 7та ўйинда умуман огоҳлантирилмаганлар- бу мавсум рекорди. Ундан кейинги ўринларда 6талик кўрсаткич билан «Динамо» ва «Локомотив» клублари жойлашишган. Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси биронта турни сариқ карточкасиз ўтказмади.

Қуйидаги жадвалда олий лига клублари кетма-кет тур баҳслари давомида неча марта огоҳлантирилганликлари ҳақида маълумотлар келтирилган:

Изоҳ: * - жамоа футболчисининг иккинчи сариқ карточка орқали четлатилиши ҳам сариқ карточкалар умумий ҳисобига киритилган.

Фикрат тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:44, 06.12.2015.
Ўқилди: 2899 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7789]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4458]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3429]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3398]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3006]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2469]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1758]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1682]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1669]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1627]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик