Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Таэквонда WTF. Бойқўзиев якуний гран-прида бронзани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Мексика пойтахти Мехико шаҳрида олимпия спорт турлари оиласига мансуб таэквондонинг WTF йўналиши бўйича йилнинг якуний Гран-При мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ўз вазн тоифаларида дунёнинг саккиз нафар энг кучли таэквондочилари иштирок этишди.

Олимпиада вазн тоифаларидан бири ҳисобланган 80 кг.дан ортиқ вазнда бирданига икки нафар спортчимиз даянга чиқишди.

Жасур Бойқўзиев чорак финалда германиялик Волкер Водзични 2-1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин эса франциялик таэквондочига имкониятни бой бериб қўйди. Жангнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Олтин очколар учун кечган қўшимча вақтда М'бар Н'Диайенинг қўли баланд келди.

Бойқўзиев ярим финалда эронлик Сажжад Мардонийга имкониятни бой берди. Баҳснинг асосий вақти 4-4 натижаси билан якунланди. Қўшимча вақт эронлик таэквондочи фойдасига ҳал бўлди.

Учинчи ўрин учун кечган жангда Жасур габонлик Антони Обамени мағлуб этди - 4-3.

Шу тариқа, Жасур Бойқўзиев олимпиада йўлланмаси йўлида ўз ҳисобига муҳим очколарни қўшиб қўйди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:16, 07.12.2015.
Ўқилди: 4775 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.