Бу мураббий дунёнинг бир нечта мамлакатларида фаолият юритиб, миллий қаҳрамонлар сафидан жой олган. Биз 69 ёшли Гуус Хиддинк ҳақидаги 12 маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. 1946 йилнинг 8 ноябрьида Голалндиянинг Варсфелд қишлоғида туғилган.
2. Отаси Геррит маҳаллий мактаб директори, онаси Йоу й бекаси эди.
3. Хиддинклар оилада 6 нафар ўғил бўлишган. Гуус улар орасида учинчиси эди.
4. Гус 1969 йил 18 августда тенгдоши Иэне Беумкес билан оила қурган. Уларнинг 2 нафар фарзандлари бор.
5. Гус ва Беумкес 1999 йилда ажрашишган. Ҳозирда улар дўстона муносабатни сақлаб қолишган.
6. Голланд тилидан ташқари инглиз, немис, француз, испан тилларида бемалол суҳбатлаша олади, италян ва португал тилларини ўрта даражада билади, корейс ва япон тилларида ўз фикрини ифода эта олади.
7. Туғилиб ўсган жойи Варсфелдда “Guuseum” номли музей очилган. Ушбу музей Голландиянинг сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган жойларидан бири ҳисобланади.
8. 2002 йилда Корея термасини жаҳон чемпионатида ярим финалга олиб чиққач, Корея фахрий фуқароси номига эга чиққан дастлабки инсон сифатида қайд этилди. Чеджу оролида унга вилла ҳам совға қилишди.
9. Хиддинк Кореянинг барча шаҳарларида таксида бепул юриш, меҳмонҳхоналарда бепул истиқомат қилиш ҳамда “Korean Air Lines” ва “Aciana Airlanes” авиакомпаниялари самолётларида бепул учиш ҳуқуқига эга.
10. ЖЧ-2002 нинг бир неча ўйинлари бўлиб ўтган Кванджу шаҳридаги стадион номи унинг шарафига қўйилган.
11. ЖЧ-2006 да Австралияни гуруҳдан олиб чиққач, унинг Россияга кетиб қолмаслиги учун Австралияда “Хиддинк солиғи”ни жорий этиш таклиф қилинган ва ундан тушган мблағга Хиддинкни ушлаб қолиш кўзда тутилган эди.
12. 2008 йилнинг 25 декабрида Гус Хиддинк Россияда хизмат кўрсатган мураббий унвонига эга бўлди.
Фурқат Юсупов тайёрлади