Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига яна бир йўлланма қўлга киритилди

Баҳо:
+ | -
Таэквондонинг WTF йўналиши бўйича 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олган дастлабки 48 нафар спортчининг номи маълум бўлди. Қувонарлиси, ушбу таэквондо усталари орасидан Ўзбекистон спортчиси ҳам ўрин эгаллади.    2015 йилнинг 5-6 декабрь кунлари Мексика пойтахти Мехико шаҳрида бўлиб ўтган Гран-При турнирининг ҳал қилувчи финал мусобақасида Олимпия рейтинг жадвалининг ҳар бир вазн тоифасида кучли саккизликка кирган дунёнинг етакчи таэквондочилари “Рио-2016” йўлланмалари учун кураш олиб бордилар.    Ушбу мусобақа 2015 йилда ўтказилган Гран-При турнирларининг якуний финал босқичи ҳисобланиб, унда ўз вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган спортчига 80 рейтинг очкоси берилади. Яъни, спортчиларнинг рейтинг жадвалидаги мавқеиларини янада яхшилаб олишлари ва Олимпиада ўйинларига йўлланма оладиган кучли олтиликка (ҳар бир вазнда) кириб олишлари учун қулай имконият эди.    Мазкур мусобақада Ватанимиз шарафини Дмитрий Шокин ҳамда Жасур Бойқўзиев ҳимоя қилдилар. Ҳар икки спортчимиз ҳам энг оғир (+80 кг) вазн тоифасидаги спортчилар баҳсида иштирок этдилар.    Амалдаги жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори Дмитрий Шокин гарчи Мехико Гран-Присида совриндорлар сафидан ўрин олмаган бўлсада, энг оғир вазндаги спортчиларнинг рейтинг жадвалида биринчи ўринни сақлаб қолди.    Жаҳон чемпионатининг кумуш медаль совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби Жасур Бойқўзиев эса ўта муросасиз кечган баҳсларнинг якунига кўра бронза медалига сазовор бўлди ва оғир вазндаги спортчиларнинг рейтинг жадвалида Дмитрий Шокиндан кейин иккинчи ўринни эгаллади.    Афсуски, қоидаги кўра ҳар бир вазн тоифасида бир давлатдан фақатгина бир нафардан спортчи Олимпиада ўйинларига йўлланма олади. Бу икки спортчимиздан қай бирини Рио-де-Жанейрога йўл олиши Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси томонидан эълон қилинади.    Шу тариқа,“Рио-2016” ўйинларига Ж.Корея терма жамоаси 5 та йўлланмани, Франция терма жамоаси 4 та лицензияни, Буюк Британия, Эрон, Мексика ва Россия терма жамоалари учтадан, Бельгия, Хитой, Хитой Тайпейи, Хорватия, Германия, Испания ҳамда Туркия терма жамоалари иккитадан, Ўзбекистон, Озарбайжон, Бразилия, Кот-д'Ивуар, Миср, Габон, Япония, Молдова, Португалия, Сербия, Швеция, Таиланд ва АҚШ терма жамоалари биттадан йўлланмани қўлга киритдилар.    Бугун Мехикода терма жамоалар ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари старт олади. Йилнинг сўнгги нуфузли мусобақасида дунё рейтингида кучли саккизталикдан жой олган давлат терма жамоалари иштирок этади.    Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Икки кун давомида ўтказиладиган мусобақада Ватанимиз шарафини Дмитрий Шокин, Жасур Бойқўзиев, ака-ука Максим ва Никита Рафалович, Темур Ўролов, Валентин Хегай ҳимоя қиладилар.    Ҳамюртларимизга бўлажак баҳсларда ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.     Шавкат Жалилов
Манба: olympic.uz
Киритилди: 14:40, 08.12.2015.
Ўқилди: 6132 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.