Мадриднинг "Реал" жамоаси форварди Карим Бензема ЕЧЛ 6-турида "Мальмё"га қарши ўтказилган ўйинда (8:0) "идеал хет-трик" муаллифи бўлди.
Франциялик футболчи голларни боши, ўнг ва чап оёғи билан уришга муваффақ бўлди. Таъкидлаш керакки, бундан аввал ҳам Бензема "идеал хет-трик" қайд этганди. Ўшанда ҳужумчи "Осер" клубида тўп сурган.
Карим Бензема "идеал хет-трик"ни икки бор амалга оширган ягона футболчи бўлиб турибди.