"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал ЕЧЛ гуруҳ босқичининг охирги турида "Вольфсбург"га қарши кечган ўйиндан сўнг (2:3) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳозир мен жамоамизнинг ЕЧЛни тарк этиши бўйича ўзимизни оқлаш учун ҳеч нарса дея олмайман. Айнан ҳозир биронта фикр айтиш нотўғри бўлади. "Вольфсбург"дан учралган мағлубиятни тушуниш жуда қийин. Фактларга қарайдиган бўлсак, биз ўтган мавсумдагига қараганда бу мавсумда яхшироқ ўйнаётганимизни кўришимиз мумкин, ҳозир АПЛда яхши ўринни эгаллаб турибмиз. Лекин мен фақат фактларни кўрсата олишим мумкин.
Мен футболчиларга айтдим: "Сиз ЕЧЛда иштирокни давом эттиришга лойиқ ўйин кўрсата олмадингиз. ЕЧЛ катта турнир ва сиз бу турнирга муносиб бўлмадингиз. Энди кейинги мавсумни кутишингизга тўғри келади".
Вазифани адо эта олмаганимиздан афсусдаман. Бироқ бизда АПЛ ва Англия кубоги учун курашиш имконияти бор", – дейди ван Гал.
Нима учун бундай бўлганини таҳлил қилиб чиқиш лозим. Одатда биз бу борада тартибли ўйнар эдик. Мен қийин гуруҳга тушганимизни бошидаёқ айтган эдим ва натижа ҳам буни кўрсатиб турибди.
Швайштайгер ҳақидами? Мен ўйинчини шунчаки сабабсиз майдондан олиб ташламайман. Барчамиз ҳам одаммиз, у ҳам одам. Лекин у "Бавария"даги Швайнштайгер эмас", - дейди мураббий.